UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05Моуринью ҳакамларни майдонда Винисиусни ҳимоя қилишга чақирди 0 17:17Мужибилло Турсунов рингга қайтяпти. У Россияда жанг қилади 0 16:30ИНТЕРВЬЮ. Учинчи Олимпиада? Борсам ҳам кумушга рози бўлмайман! — Ҳасанбой Дўсматов 0 15:47Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 15:12Жон Жонс UFC’га допинг-тест топширишда давом этяпти 0 14:41"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этиши мумкин 0 14:10Усман Нурмагомедов UFC баннерлари фонида сирли пост қолдирди + ФОТО 0 13:46Dana White’s Contender Series ғолиби UFC`да 11 миллион доллар ишлаб топди 0 13:17Ўзбекистон крикет федерацияси Осиё крикети бошқарувидаги иштирокини янада мустаҳкамлади 0 12:42Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 36 та иштирокчисидан 32 таси маълум бўлди 0 12:13Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 11:41Робот Усэйн Болтнинг рекордини янгилади 0 11:07Дзюдо бўйича терма жамоамиз янги бош мураббий қўл остида Lausanne Grand Slam 2026 турнирига йўл олди (Тўлиқ таркиб) 0 10:39Бир киши кам бўлиб қолган "Ал Насср" 0:2ни 3:2га айлантира олди + ВИДЕО 0 10:15Эркин кураш бўйича Олимпиада чемпиони Махачев билан беллашиш истагини билдирди 0

13 апр 07:11
Янгиликлар

Теннис

Тимофеева саралаш финалида ютқазди, лекин асосий тўрга чиқди

Франциянинг Руан шаҳрида теннис бўйича WTA 250 тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 283,347 долларни ташкил этган турнирда саралаш баҳслари якунланди.

Мусобақанинг саралаш турнирида мамлакатимизнинг учинчи ракеткаси Мария Тимофеева ҳам ўз омадини синаб кўрди. Вакиламиз саралашнинг 1/2 финалида франциялик Ярослава Барташевични 7/5, 6/1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.    

Саралашда бешинчи рақам остида таснифланган Тимофеева асосий тўрга йўлланма берган финал учрашувида рейтингнинг 236-поғонасида бораётган франциялик Хлоэ Пакега қарши кортга чиқди ва афсуски, 3/6, 6/7(5) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Хлоэ саралашда тўққизинчи рақам остида таснифланган эди. 

Мағлубиятга қарамай, Мария Тимофеева омадсиз мағлуб (LL) сифатида асосий тўрга йўлланма олди. Ташкилотчилар асосий тўрдаги франциялик теннисчи Элза Жакмонинг ўрнини айнан Мария ҳисобига тўлдиришди. Дунёнинг 59-ракеткаси бўлган Элза жароҳат сабаб мусобақани тарк этди. Бугун Тимофеева 1/16 финалда британиялик Кэти Бултерга қарши кортга чиқади.      

Таққослаш учун, Тимофеева WTA рейтингида 153, Бултер 62-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказадиган илк учрашуви бўлади. Ушбу баҳс бугун бизнинг вақт билан соат 22:30да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг