UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

26 янв 17:24
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Тоғ чанғиси. Олимпиадага борадиган спортчимизда иккита олтин медаль

22-24 январь кунлари Қирғизистонда тоғ чанғиси бўйича “Orlovka Cup” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Чанғи спорт турлари Халқаро федерацияси (FIS) тақим режасига киритилган мазкур мусобақада тўрт қўшни мамлакат вакиллари Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари иштирок этишди.

Мусобақада қатнашган кўпгина спортчилар учун мазкур турнир XXIII қишки Олимпия ўйинлари олдидан сўнгги тайёргарлик босқичи сифатида хизмат қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада олти нафар спортчи билан иштирок этди. Турнирда юртимиз шарафини Арман Гаюпов, Комил Тўхтаев, Дамир Бухарбаев, Ролан Раимкулов, Муҳаммадали Асанов ва Улан Гаюповлар ҳимоя қилишди.  

Эътиборлиси тоғ чанғисининг слалом йўналишида иккита стартдан иборат мусобақанинг ҳар иккаласида олтин медаллар ҳамюртимиз, Пхёнчхандаги қишки Олимпия ўйинларида иштирок этадиган икки вакилимиздан бири Комил Тўхтаевга насиб этди. Шунингдек, мусобақада стартга чиққан терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Ролан Раимкулов бронза медалига лойиқ кўрилди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг