UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

15 окт 08:22
Янгиликлар

Дзюдо

Тожикистон дзюдо Федерацияси президенти ўз лавозимида қолди

Душанбе шаҳрида Тожикистон дзюдо Федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Йиғилишда дзюдо федерацияси аъзолари, мамлакат Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Мумаммадшо Абдуллозода, ёшлар ва спорт ишлари бўйича Қўмита раиси Дилшод Назаров иштирок этди. Тожикистон дзюдо федерацияси вице-президенти Парвиз Ноёбов йиғилганларга федерациянинг 2017-2020 йиллардаги фаолияти, IJF (Халқаро дзюдо федерацияси)нинг "Мактабларда дзюдо" лойиҳасини муваффақиятли амалиётга тадбиқ этилаётгани каби масалалар юзасидан ҳисобот берди.

Парвиз Ноёбовнинг сўзларига қараганда, ушбу лойиҳа доирасида мамлакатнинг 10 та ўрта таълим мактабида махсус дзюдо тўгараклари очилиб, унинг спорт заллари татами, болалар эса кимонолар билан таъминланган. Бу мактабларда 50 нафардан зиёд ўқувчилар дзюдо сир-асророларини ўрганишаяпти.

Вице-президент ўз сўзида давом этиб, мамлакат дзюдочиларининг халқаро мусобақалардаги иштирокига ҳам тўхталди. Улар орасида Сомон Махмадбековнинг 2019 йилда ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлиши алоҳида таъкидланди. 

Ҳисобот-сайлов конференцияси якунида Нурулло Лоиков Тожикистон дзюдо Федерацияси президенти лавозимига қайта сайланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг