29 июл 13:56
Янгиликлар
Токио-2020. Баҳодирнинг ғалабаси, дзюдочи ва икки боксчимизда мағлубият
Кун давомида Олимпиадада иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларига оид маълумотларни ушбу саҳифада онлайн равишда кузатиб бориш мумкин бўлди.
Спортчиларимизнинг натижалари қуйидагича бўлди:
Академик эшкак эшиш: Шахбоз Холмурзаев/Собир Сафаралиев (С финал) (6 давлат ичида 4-ўрин)
Дзюдо: Муҳаммадкарим Ҳуррамов (иккинчи жангда мағлубият)
Бокс: Баҳодир Жалолов (1/8 финалда озарбайжонлик боксчи устидан ғалабага эришди)
Бокс: Турсуной Раҳимова (1/8 финалда туркиялик рақибга мағлуб бўлди)
Бокс: Фанат Қаҳрамонов (1/8 финалда қозоғистонлик рақибга мағлуб бўлди)
Шу тариқа ўзбек спортчиларининг Олимпиаданинг олтинчи кунидаги иштироки якунланди.
13:29. Афсуски Фанат Қаҳрамонов қозоғистонлик Абилхан Аманкулга 0:5 ҳисобида ютқазиб қўйди.
13:13. Фанат Қаҳрамоновнинг жанги бошланмоқда! Рақиб - қозоғистонлик Абилхан Аманкул.
12:23. Эртага рингга кўтариладиган боксчиларимиз рўйхати:
Бобоусмон Батуров - Пет Маккормак (Британия)
Райҳона Қодирова - Наоми Юмба (Кабо-Верде)
12:12. Фанат Қаҳрамоновнинг жангига бир соатдан камроқ вақт қолмоқда.
11:41. Хитой медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринга чиқиб олди.
10:18. Турсуной Раҳимованинг жанги. Қайси мамлакат ҳакамлари қандай баҳо қўйишди?
9:45. Унгача ушбу саҳифамиз орқали Олимпия ўйинларига оид бошқа маълумотларни бериб борамиз.
9:40. Бугун кун давомида Фанат Қаҳрамонов ҳам рингга кўтарилади. У қозоғистонлик Абилхан Аманкулга қарши баҳс юритади. Жанг Тошкент вақти билан соат 13:15 да бошланиши кутилмоқда.
9:19. Турсуной Раҳимова туркиялик кучли рақибасига қарши жанг қилди 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ҳакамлар бу борада туркиялик боксчига ғалабани туҳфа қилишди. Шубҳали қарор. Афсус...
8:57. Бироздан сўнг боксчимиз Турсуной Раҳимованинг туркиялик рақибага қарши жанги бошланади.
8:45. Баҳодир Жалолов энди чорак финалда ҳиндистонлик Сатиш Кумарга қарши баҳс юритади.
8:25. Муҳаммадкарим Ҳуррамов япониялик дзюдочига қарши баҳсда имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, Ҳуррамов учун Олимпиада иккинчи босқичдаёқ якунланди.
8:10. Баҳодир Жалолов озарбайжонлик рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қайд этиш лозимки, у иккинчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига ҳам туширишга улгурди.
7:55. Баҳодир Жалоловнинг жанги бошланмоқда. Рақиб - озарбайжонлик Муҳаммад Абдуллаев.
7:49. Ҳуррамов навбатдаги жангини мезбон - япониялик Аарон Вульфга қарши ўтказади.
7:36. Дзюдо. Муҳаммадкарим Ҳуррамов ирландиялик рақибини мағлубиятга учратди. Ғалаба билан бошладик, яхшиии!
7:28. Академик эшкак эшувчиларимиз Шахбоз Холмурзаев ва Собир Сафаралиев ўз чиқишини якунлади. С финалда вакилларимиз 6 жамоа ичида тўртинчи бўлиб маррага етиб келишди.
6:52. Ассалому алайкум қадрли спорт ишқибозлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид матнли трансляциямизни бошлаймиз.
Кун давомида қуйидаги спортчиларимиз баҳсларда иштирок этишади:
7:20 - Академик эшкак эшиш: Шахбоз Холмурзаев/Собир Сафаралиев (С финал)
7:30 - Дзюдо: Муҳаммадкарим Ҳуррамов
8:05 - Бокс: Баҳодир Жалолов
9:05 - Бокс: Турсуной Раҳимова
13:15 - Бокс: Фанат Қаҳрамонов
Соатлар Тошкент вақти билан кўрсатилган
Фикрлар
Shuncha trinovna qildik deydi qani natijasi reaksiga no'l...
Butun uzbekistonda shu vaznda shundan kuchlisi yuqmi...
3 round turib berolmay yotibdiku...
Hech qanaqa tirnirovka qilmagan...
Эьтироз блдириш айиб иш эмаску. Хатто жиноятчини хам суд карорига эьтироз бирдириш хукуки бор
Undan kuchlilar nechtasi bor, qanday olimpiadaga borib qolgan tushunmadim uni...?