06 авг 16:43
Янгиликлар
Токио-2020. Бокс. 4 та финал якунланди. 3 та олтин Кубада + Топ-3
6 августга келиб Олимпиадада бокс бўйича эркаклар ўртасидаги баҳсларнинг ярми ўтиб бўлди. Яъни 4 та: -57 кг, -69 кг, -81 кг, -91 кг вазнли боксчиларнинг энг кучлилари аниқланди.
Куба тахтга қайтди
4 та олтин медалнинг 3 таси кубаликларда, ундан ташқари яна битта бронза медали ҳам бор (медалларнинг барчаси эркаклар ўртасида қўлга киритилган):
Ронель Иглеcиас-олтин (-69 кг)
Арлен Лопес-олтин (-81)
Хулио Сезар ла Крус-олтин (-91 кг)
Ласаро Альварес-бронза (-75 кг).
РОҚ иккинчи
Жадвалнинг иккинчи ўрнини 1 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза медали билан РОҚ боксчилари эгаллаб туришибди. 2 та бронза медали аёллар ўртасида қўлга киритилган:
Альберт Батиргазиев-олтин (-57 кг)
Муслим Гажимагомедов-кумуш (-91 кг)
Глеб Бакши-бронза (-75 кг)
Андрей Замковой-бронза (-69 кг)
Имам Хатаев-бронза (-81 кг)
Земфира Магомедалиева-бронза (аёллар ўртасида, -81 кг)
Зенфира Магомедова-бронза (аёллар ўртасида, -75 кг)
Мезбонлар кучли учликка якун ясаб турибди
Японияликлар ҳозирча 1 та олтин ва аёллар ўртасида эришилган 2 та бронза медали эвазига учинчи ўринни банд қилиб турибди.
Ромей Танака-бронза (эркаклар ўртасида, -52 кг)
Сена Ирине-олтин (-57 кг)
Сукими Намики-бронза (-51 кг).
Фикрлар