27 июл 16:05
Янгиликлар
Токио-2020. Олимпиаданинг тўртинчи куни медалсиз якунланди
Олимпиадада қатнашаётган ўзбек спортчиларининг иштирокига оид тезкор янгиликларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
Кун давомида ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги натижаларни қайд этишди:
Дзюдо: Фарангиз Хожиева (илк босқичда мағлубият)
Таэквондо: Светлана Осипова (илк босқичда мағлубият)
Бокс: Бобоусмон Батуров (1/8 финалда ғалаба)
Дзюдо: Шарофиддин Болтабоев (7-ўрин)
Сузиш: Хуршиджон Турсунов (41-ўрин)
15:22. Шунинг билан ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги иштироки якунланди.
15:19. Сузувчимиз Хуршиджон Турсунов 100 метрга эркин сузиш бўйича 50.14 сония натижа билан ўз гуруҳида тўртинчи бўлди. Умумий ҳисобда эса у 71 нафар спортчи ичида 41-ўринни эгаллади.
14:26. Бироздан сўнг кун ҳисобидан сўнгги вакилимиз сузувчи Хуршиджон Турсунов стартга чиқади. Унинг чиқиши 15:10да амалга ошади.
14:14. Бобоусмон Батуровнинг вазнидаги қозоғистонлик боксчи Аблайхан Жусупов кутилмаганда АҚШ вакилига имкониятни бой берди. Шу тариқа, Олимпиадада Қозоғистоннинг -69 кг вазн тоифасидаги гегемонияси якунланди.
13:45. Афсуски, Шарофиддин бронза учун ўтиш жангида имкониятни бой бериб қўйди ва Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади.
13:36. Бироздан сўнг дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоевнинг бронза учун ўтиш жанги бошланади. Рақиб - грузиялик Тато Григалашвили.
11:28. Шарофиддин Болтабоев бронза медали учун ўтиш жангида грузиялик Тато Григалашвилига қарши татамига чиқади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан тахминан соат 13:30дан сўнг бошланади.
11:21. Шарофиддин чорак финалда австриялик Шамил Борчашвилига қарши жанг қилди ва Golden Score'да имкониятни бой бериб қўйди.
11:10. Шарофиддин Болтабоев чорак финал жангига тайёрланмоқда.
10:48. Чансел Диас британиялик рақибга имкониятни бой берди. Светлана Осипова бронза медали учун курашиш имкониятидан маҳрум бўлди.
10:30. Энди у ярим финал чиптаси учун асли грузиялик, ҳозирда Австрия шарафини ҳимоя қилаётган Шамил Борчашвилига қарши татамига чиқади.
10:18. -81 кг вазн тоифасидаги юртдошимиз Шарофиддин Болтабоев болгариялик Ивайло Ивановни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.
10:01. Болтабоев татамига кўтарилмоқда
9:48. Бироздан сўнг Шарофиддин Болтабоев болгариялик Ивайло Ивановга қарши татамига кўтарилади
8:35. Болтабоев энди болгариялик Ивайло Ивановга қарши баҳс юритади. Жанг тахминан соат 9:45 дан сўнг бошланади.
8:34. Дзюдочимиз Шарофиддин бир неча сония ичида вануатулик рақиби Уго Чумбони ушлаш усулида мағлуб этди.
8:30. Шарофиддин Болтабоев Олимпиададаги иштирокини бошламоқда.
8:07. Агар Диас финалгача етиб бора олса, Светлана Осиповада бронза медали учун курашиш имконияти пайдо бўлади. Акс ҳолда, таэквондочимиз учун Олимпиада якунланади.
7:48. Яна тахминан 20-30 дақиқалардан сўнг дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоевнинг жанги бошланади.
ТЕЛЕГРАМ ва ИНСТАГРАМдаги саҳифаларимиз орқали ҳам қизиқарли маълумотлардан хабардор бўлиб туришингиз мумкин.
7:31. Бобоусмон энди чорак финалда британиялик Пет Маккормакка қарши жанг қилади. Бўлажак рақиб - жаҳон чемпионати финалчиси ҳисобланади.
7:27. Боксчимиз Бобоусмон Батуров Доминикан Республикаси вакили Поландо Роханга қарши жанг ўтказди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
7:15. Бобоусмон Батуровнинг жанги бошланмоқда!
7:11. Таэквондочимиз Светлана Осипова илк жангини кучли рақиб Чансел Денизга қарши ўтказди ва сўнгги сонияларда 8:9 ҳисобида ютқазиб қўйди.
7:04. Дзюдо. Фарангиз Хожиева илк жангидаёқ Кабо-Верде мамлакати дзюдочисига имкониятни бой бериб қўйди.
7:01. Фарангиз Хожиеванинг чиқиши бошланди. Осиповада ҳам.
6:36 Бир неча дақиқалардан сўнг баҳсларга дзюдочимиз Фарангиз Хожиева ва таэквондочимиз Светлана Осипова Токиодаги юришини бошлайди.
6:32. Ассалому алайкум спорт мухлислари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг Олимпия ўйинларидаги иштирокига оид матнли трансляцияни бошлаймиз.
27 июль куни қуйидаги ўзбекистонлик спортчилар Олимпия ўйинларида иштирок этишади:
7:00 - Дзюдо: Фарангиз Хожиева
7:00 - Таэквондо: Светлана Осипова
7:15 - Бокс: Бобоусмон Батуров
7:30 - Дзюдо: Шарофиддин Болтабоев
15:10 - Сузиш: Хуршиджон Турсунов
Соатлар Тошкент вақти билан кўрсатилган
Постер муаллифи: Мухтасар Умарова
Фикрлар