UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Осиё ўйинларининг бешинчи кунида медаллар шодаси қўлга киритилиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 18:30Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон - Хитой ва бошқа жуфтликлар 0 18:01ФИФА кунларида учта ўйин ўтказамиз, Осиё Кубогидаги рақибларимиз-чи? 0 17:25Осиё ўйинларининг тўртинчи кунини тўртта медаль билан якунладик 0 17:062,5 баробар кўп! Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди 0 15:27Ўзбекистонда теннис бўйича ATP Челленжер мусобақаси ўтказилади 0 14:18Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Исроил терма жамоаларига 6-турда техник мағлубият қайд этилди 0 12:45200 минг доллар?! Ўзбекистонда шахматчиларни рағбатлантиришнинг янги тартиби эълон қилинди 0 12:10Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Осиё ўйинларидаги тўқнашувларда қандай натижалар қайд этганмиз? 0 11:24Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнайди ва бошқа рақибларимиз 0 10:28Осиё ўйинлари. Уч кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0 18:20Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди 0 17:25ММАчиларимиз Осиё ўйинларини 3 та медаль билан якунлашди 0

09 июл 21:14
Янгиликлар

Токио-2020

Токио-2020: Олимпия ўйинларида ҳакамларимиз ҳам иштирок этишади

Яқинлашиб келаётган Токио-2020 Олимпия ўйинларида нафақат ўзбекистонлик атлетлар, балки бир гуруҳ ҳакамларимиз ҳам мамлакатимиз номидан иштирок этишади.

Ушбу мақоламизда улар билан таништирамиз.

Тоҳир Ғуломов (спорт курашлари)

Спорт курашлари бўйича тажрибали ҳакамимиз бир неча йилдирки, ушбу спорт турида дунёнинг энг кучли рефериларидан бири сифатида эътироф этилади. Пекин-2008, Рио-2016 Олимпия ўйинларида ишлаган ҳакамимиз эндиликда Токио-2020 Олимпиадасини ҳам ўз хотирасига муҳрлаб қўядиган бўлди. Тоҳир Гуламов шу пайтгача 23 та жаҳон чемпионатида ҳам фаолият олиб борган бўлиб, 2014 йил спорт курашлари бўйича дунёнинг энг яхши ҳаками деб топилган.

Рамзиддин Саидов (дзюдо)

Лондон-2012 да дзюдочи сифатида иштирок этган Саидов энди ҳакам сифатида Олимпиадага ташриф буюрмоқда. Унинг беллашувларни оқилона бошқариб бориши сабаб Халқаро дзюдо федерацияси ҳамюртимизга энг муҳим ва марказий беллашувларни ишониб топширмоқда. Эслатиб ўтамиз, бошқа бир ҳакамимиз Вячеслав Перетейко Паралимпия ўйинларида ишлаши белгилаб қўйилган.

Аида Ҳасанова (қиличбозлик)

Қиличбозлик спортида ҳакамларнинг Олимпиадада иштирок этиши учун ўзига хос талаблар мавжуд. Бунинг учун ҳакамлар йиллар давомида Олимпиада даражасигача турли мусобақаларда очко тўплаб келишади. Рио-2016 га бир қадам етишмаган Ҳасанова Токиода ўз орзусига эришди.

Зуҳра Абдуллаева (оғир атлетика)

Оғир атлетика оламида ўз ўрнига эга Абдуллаева учун бу дастлабки Олимпиада эмас. Ҳамюртимиз Рио-2016 Олимпия ўйинларида ҳам баҳсларни одиллик билан бошқариб борган. Халқаро ташкилот унинг ишига доимо юқори баҳо бериб келган ва Токио-2020 Олимпиадасига ҳам Абдуллаевани таклиф қилди.

Евгения Дедушева (теннис)

Теннис бўйича “Катта дубулға” ва бошқа туркумга кирувчи бир қатор турнирларда муваффақиятли ишлаб келаётган Евгения Дедушева ўзи ишлаган нуфузли мусобақалар орасига Олимпия ўйинларини ҳам қўшиб қўймоқда. 30 ёшли ҳакамимиз Халқаро теннис федерациясининг бронза кўкрак нишонига эга.

Шунингдек, теннисдаги яна бир ҳакамимиз Дмитрий Дуранидис Паралимпия баҳсларини бошқариб бориши кутилмоқда.

Ольга Блохина (триатлон)

Ольга Блохина “World Triathlon TO Level2” сертификатига эга бўлган ҳакам ҳисобланади. У ўтган Рио-2016 Паралимпия ўйинларида иштирок этган. Эндиликда Токио-2020 Олимпия ўйинларида ҳам фаолият олиб борадиган бўлди.

Шерзод Иноғомов (сузиш) ва Эльмира Файзуллаева (синхрон сузиш)

Кўплаб халқаро мусобақаларда тажриба орттириб бораётган ушбу ҳакамларимиз ҳам Токио-2020 да фаолият олиб борадиган реферилар қаторидан жой олишди.

Людмила Ли (спорт гимнастикаси) ва Талия Абдураманова (бадиий гимнастика)

Ҳар икки вакилимиз ҳакамликдан ташқари ўз йўналишлари бўйича терма жамоамизда катта мураббий сифатида ҳам фаолият олиб боришади. Токио-2020 Людмила Ли учун дебют эмас. У бунгача Рио-2016 ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари орқали улкан тажриба орттириб улгурган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси барча атлетларимиз қатори ҳакамларимизга ҳам бўлажак Олимпия ўйинларини муваффақиятли ўтказиб олишларини тилайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг