UZ

Сўнгги янгиликлар

08:14Noche UFC турнирининг асосий жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:02Тренд: Ўзбек ММА юлдузлари 80-йилларда қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 18:22Саншеш Испания клуби билан келишувга эришмоқда 0 17:46Магнус Карлсен Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши ўйини учун тахминини айтди 0 17:12Конор Бенн Райан Гарсияга қарши жанг олдидан тарозидан ўтгач, 8 соат ичида деярли 15 кг вазн йиғди 0 16:43Осиё ва Пара Осиё ўйинларига кузатиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:01Ван Дейк Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин 0 15:29"Битта жанг ва отанг озод". Конор UFC'дан кейин қаерга кетишини айтди 0 14:45Богдан Гусков: "Анкалаев — энг кучли ярим оғир вазнли жангчи, аммо..." 0 14:14Осиё ўйинлари-2026. Ўзбекистон байроқдорлари ким бўлиши аниқ 0 13:48Расман. "Арсенал" 17 ёшли грузиялик футболчи билан шартнома имзолади 0 13:07Пётр Ян Мераб Двалишвилига суғурта қилдириб қўйишни маслаҳат берди 0 12:36Усик фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди. Бу на Фьюри ва на Верховен 0 12:15Бугун Hungary Grand Slam 2026 турнирида Муроджон ва Элбекка мухлислик қиламиз 0 11:44Мбаппе: "Месси каби 39 ёшимда ўйнашимни кўра оламанми? 100 ёшгача ўйнашга тайёрман!" 0

10 авг 16:27
Янгиликлар

Дзюдо, Токио-2020

Токио-2020 совриндори Президент совға қилган хонадонга ташриф буюрди

Хабар берганимиздек, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига Президент Шавкат Мирзиёев томонидан совға қилинган машина ва хонадонлар калити топширилган эди.

Бугун дзюдо бўйича Токио-2020 совриндори Давлат Бобонов оиласи билан юртбошимиз томонидан совға қилинган «Trailblazer» автомобилида иккинчи мукофот – янги хонадонига ташриф буюрди. 

Айтиш жоиз, Бобоновлар оиласи ушбу совғалардан жуда ҳам хурсанд ва кайфиятлари аъло. Улар таассуротлари билан ўртоқлашар экан, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимизга ўзларининг ташаккурларини айтишди.

“Олимпия ўйинларида спортчилар ўз юрти, номи, оиласи шарафини ҳимоя қилади. Менинг ватаним учун кўрсатган мана шундай кичик хизматим мана шундай баҳоланганидан жуда ҳам бахтиёрман. Келгуси Олимпия ўйинларида бу менга жуда катта мотивация беради”, – деди Олимпиада совриндори Давлат Бобонов.

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медали соҳибларига пойтахтимизда қад ростлаётган “Greenpark” комплексидан 2 хонали уй совға қилинди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
10 авг 18:41:03
Сурхон Барлос
машаллох
   
10 авг 18:08:51
Golden Castle
Gap yoq barakasini bersin shu bola oltinga teng bronzani oldi musobaqaning eng kuchlisini yutdi xudo xoxlasa keyingilarida oltin olishini tilab qolamiz
   
10 авг 16:54:44
Solijon ibn Abduqqodir
Alloh baraka bersin bundanam zoʻrlari nasib qilsin
   
10 авг 16:38:15
Jasur Xusanov
молодец омадини берсин, кейинги олимпиадада олтин насиб кисин
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг