UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

30 мар 19:40
Янгиликлар

Дзюдо

Токио Олимпиадасига тайёргарлик муҳокама қилинди + ФОТО

Теглар :  ОлимпиадаДзюдо
Бугун Ўзбекистон дзюдо федерациясида Токио Олимпиадасига тайёргарлик масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосарлари Азизжон Камилов, Шерзод Ташматов, мамлакат дзюдо федерацияси раиси ўринбосарлари Зафар Мамажонов, Алишер Нарбаев, федерация мутасаддилари иштирок этди. 

Йиғилишда кўрилган биринчи масала - бу Токио Олимпиадасигача қолган мусобақалардаги терма жамоамиз аъзоларининг иштироки мавзусида бўлди. Олдинда дзюдочиларимизни Анталия ва Қозон "Катта Дубулға" турнирлари, Бишкекда ўтадиган Осиё чемпионати ҳамда Будапешт мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионати кутиб турибди. 

Номлари тилга олинган мусобақаларнинг бари Олимпия ўйинлари лицензиялари йўлида қимматли очколарни тақдим этади. Бугунги йиғилишда дзюдочиларимизнинг ушбу мусобақалардаги муваффақиятли иштирокини таъминлаш, максимал даражада рейтинг очколари жамғариб бориш лозимлиги уқтирилди. 

Ёш дзюдочиларимизнинг Тошкент ва Тбилиси "Катта Дубулға" турнирларидаги муваффақиятли иштироки ҳам тилга олиниб, бундан кейин ҳам ёшларга кўпроқ эътибор қаратиш керакли айтилди. 

Иккинчи масала - бу Ўзбекистон Мудофаа вазири Кубогини ўтказиш ва бу мусобақани федерациянинг йиллик тақвим режасига киритиш кўриб чиқилди. Режа бўйича илк Ўзбекистон Мудофаа вазири Кубоги шу йил май ойида ўтказилади. Унда ёш дзюдочилар иштирок этади. Аввалига вилоятларда саралаш турнири ташкил этилади. Ғолиб ва совриндорлар эса мусобақанинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади. 

Йиғилиш сўнггида муҳокама қилинган масалалар бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг