UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

25 дек 07:54
Янгиликлар

Тадбирлар

Токиода Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш бўйича вазир билан учрашув ўтказилди

Кеча Токиода Ўзбекистон МОҚнинг Япониядаги вакили ва маслаҳатчиси Мансур Баҳриддиновнинг Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш бўйича вазир, япон Парламенти депутати Йошитака Сакурада билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Япониянинг Либерал демократик партияси Бош котиби Хиротака Ишихара, спорт ассоциациялари ва Кейо Университети вакиллари иштирок этишди.

Дўстона рухда кечган учрашувда томонлар Ўзбекистонда Президент Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида қилинаётган ишлар, ўзбекистонлик спортчиларнинг Токио 2020 Олимпиадасига тайёргарлик жараёни ва бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон МОҚ президенти У. Аҳмаджоновнинг 2018 йил июнь ойидаги ташрифи якунлари, Кейо Университетининг таниқли спорт профессори Хироюки Ишиданинг ҳамкасби билан бирга (ноябрь ойидаги) Тошкентга ташрифи якунлари муҳокама қилинди.

Й.Сакурада вазир лавозимига тайинлангунга қадар бир маротаба Ўзбекистонга ташриф буюрганини, мамлакатимизга бўлган илиқ муносабати ҳақида гапирди. Вазир Токио Олимпиадасида Ўзбекистоннинг салоҳияти катта эканлиги ҳақида таъкидлади. Шунингдек, япон спорти ҳисобланган дзюдо ва каратэ бўйича ҳам суҳбатлашилди.

Ўз навбатида, Й.Сакурада мамлакатимизга таклиф қилинди ва Республикамизда бўлаётган ўзгаришлар билан шахсан танишишдан мамнун эканлигини изҳор этди. Учрашувда вазир Ўзбекистон МОҚ билан ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди ва яқинлашиб келаётган 2019 йил билан табриклади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг