22 май 09:46
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Тўлақонли куч". Конор Макгрегор Холлоуэй билан реванш ҳақида гапирди
Икки вазнда UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор Макс Холлоуэйга қарши бўлажак реванш жанги ҳақида фикр билдирди.
Ушбу жанг 12 июль куни UFC 329 доирасида Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
"Сўнгги бир неча кун давомидаги меҳр, қўллаб-қувватлаш ва илиқ муносабат учун ҳаммага раҳмат! Қийин йиғин олдидан ўзимни кучга тўла ҳис қиляпман!
Атрофимдаги жамоадан жуда миннатдорман. Мураббийларим ва спарринг шерикларим — барчамиз олдимиздаги чақириққа тўлиқ эътибор қаратганмиз. Бу бизнинг залимиз учун ажойиб давр!", — деб ёзди Макгрегор ижтимоий тармоқларда.
Ҳавола :
Манба : MMA Junkie
Фикрлар