UZ

Сўнгги янгиликлар

16:47Ўзбекистон делегацияси Санья-2026 Осиё соҳил ўйинларида олтин медалга эга чиқди + ФОТО 0 16:26ПСЖ ярим ҳимоячисининг агенти футболчини "Реал"га сотишни сўрамоқда 0 16:05"Мен кейинги даъвогарман". Царукян ўзининг чемпионлик амбициялари ҳақида гапирди 0 15:44Ўзбекистон терма жамоаси 2027 йилги ЖЧ даврида ҳам россиялик хоккейчилар хизматидан фойдаланади 0 15:23Коста — Чимаев ҳақида: "Ярим оғир вазндаги жангимиз у учун жуда ёмон тугайди" 0 15:02Серхио Рамоснинг Ламин Ямаль жароҳати ҳақидаги қатъий баёноти 0 14:41"Бошқа ҳеч ким қизиқтирмайди". Райан Гарсия қайси жангни исташини айтди 0 14:20"Кейин UFC камари учун бораман". Царукян Топуриядан ташқари ким билан жанг қилишга тайёрлигини айтди 0 13:59"Жуда яқин орада". Усик боксдаги фаолиятини қачон якунлашини айтди 0 13:38"Арсенал" АПЛ рекордини ўрнатди 0 13:17Арина Соболенко Мадрид турниридаги юришини давом эттирмоқда 0 12:56"Асосий мақсад — Ислам Махачев билан реванш" - Жек Делла Маддалена 0 12:35Царукян нима учун Евлоевдан кўра Волкановски билан жангни исташини тушунтирди 0 12:14ФИФА яна бир қарор устида ишламоқда 0 11:53UFC Fight Night 274 бонуслари кимларга насиб этди? 0

18 фев 10:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тўлқин Қиличев: "Фанат Қаҳрамоновда имконият катта"

Хабарингиз бор, Халқаро Олимпия Қўмитаси томонидан бокс бўйича Токио-2020 лицензион мусобақасини ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳ Парижда ўтиши режалаштирилган жаҳон лицензион мусобақаси бекор қилинганини расман тасдиқлади.

Ҳозирда 53 (32 та эркаклар, 21 та аёллар)та йўлланма ўз эгасини топмаган. Ишчи гуруҳнинг маълум қилишича, ушбу квоталар барча қитъаларга боксчиларнинг Олимпия вазн тоифаларидаги рейтинг поғоналарига қараб тарқатилади. Бунда сўнгги 4 йил (2017-2021) орасида ўтказилган халқаро турнирлар инобатга олинади.

Ўзбекистон бокс терма жамоаси -75 ва -81 кг гача бўлган вазнларда олимпиадага йўлланма олмаган. Бу вазиятда терма жамоа мураббийлари қандай йўл тутишади? Olamsport.com сайти мухбири ушбу масала юзасидан терма жамоамиз катта мураббийи Тўлқин Қиличевга боғланди.

"Бунга тайёр эдик, ҳозирги шароитда кутилган эди. Энди рейтинг асосида бўлади. Бир-икки ўзгаришлар бўлиши мумкин. Лекин шу икки вазндаги йигитлар рейтингда бор. -81 кг да Дилшодбек Рўзметовнинг рейтинги жуда яхши. -75 кг да энди кўрамиз. Бу вазнни ҳал қилишимиз учун бизга бироз вақт керак. Режа асосида Олимпиадага тайёрланаверамиз", - деди терма жамоа катта мураббийи.

- Бокс мухлислари -75 кг вазн тоифасида Исроил Мадримовни кутишганди. Аммо Мадримов асосий эътиборини проф рингга қаратди ва натижада ҳаваскор боксда керакли очколар тўплай олмаган. Бундай бўлишини кўпчилик кутмаганди. Энди -75 кг да Ўзбекистондан ҳеч ким қатнаша олмайдими? Ёки Фанат Қаҳрамоновда имконият борми?

"Ҳа, Қаҳрамоновда имконият катта. Чунки у охирги жаҳон чемпионатида, қитъа лицензион турнирида иштирок этиб, рейтинг очко олган", - дея жавоб берди Тўлқин Қиличев.

Нима бўлганда ҳам Токиода барча вазнларда терма жамоамиз вакилларининг иштирокини кутамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
18 фев 14:33:44
Navro'z Nuritdinov
Agar litsenziyaga boshqa kishi egalik qila olmasa boradi leki O'zbekiston chempionatida natija qila olmagan bokschidan natija kutish xato bo'ladi
   
18 фев 10:22:29
Elmurod
Fanat umuman kerakmas Termaga..... BoksdaN ketaversayam boladi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг