13 июл 14:56
Янгиликлар
Тўлқин Қиличев: "Шу жангдан сўнг мен Исроил чемпион бўлишига ишондим"
Боксчимизнинг мураббийи Тўлқин Қиличев жангдан кейинги фикрларини билдириб ўтди:
"Шу вақтгача Исроил ўтказган жанглар орасида энг яхши кўрганим айнан мана шуниси бўлди. Тўққизта жанг ўтказган бўлса, уларнинг орасида энг зўр ва энг ишончли жанг шу бўлди. Шу жангдан сўнг мен Исроилни чемпион бўлишига ишондим. Олдин ҳам ишонганман, аммо безовта бўлган жиҳатларим бор эди. Биз йўл қўйган хатоларимизни тўғри тарафини тушуниб етдим. Агар эртаси куни Чарло билан жангга қўйганда ҳам рози бўлардик. Чунки мана шу баҳсдан сўнг Исроилни чемпион бўлишига тўлиқ ишонч ҳосил қилдим.
Учинчи раундда рўй берган бахтсиз ҳодиса боксда рўй берадиган тасодиф. Масалан, шундай ҳолат Исроилда бўлиб қолиши ҳам мумкин эди. Шунинг учун, ушбу ҳолатни қандай бўлса шундайлигича қабул қиламиз. Бу ҳам яхшиликка, Аллоҳга шукур деймиз барчасига",-деди Тўлқин Қиличев.
Фикрлар