UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Царукян АҚШдаги грэпплинг жангидан сўнг оммавий жанжалга сабабчи бўлди (ВИДЕО) 0 13:39Дана Уайт Оқ уйда ўтадиган UFC турнири карди қачон эълон қилинишини айтди 0 13:1346 ёшли америкалик эркак Хамзат Чимаевдан калтак еганини даъво қилмоқда 0 12:46Ямал фаолиятидаги илк хет-трикини қайд этди. У Ла Лига ўйинида учта гол урган "Барса" тарихидаги энг ёш футболчи 0 12:29Бугун 11 нафар боксчимиз "Странжа" турнири ғолиблиги учун рингга кўтарилади (тўлиқ рўйхат) 0 11:45"Мангу" лигасининг иккинчи турнири қачон ва қаерда ўтказилиши маълум бўлди 0 10:28"Странжа" турнири финалига қайси давлат энг кўп боксчиси билан етиб келди? 0 10:07Суперлига. Бугун 1-тур якунланди 0 09:4640 ёшли Овечкин дублга эришди, Гретцкини рекордига 18 та гол қолди 0 09:25Одилхон Камоловнинг Грузиядаги жанги биринчи раунддаёқ якунланди 0 09:04UFC Гамрот, Дариуш, Гастелум ва Аарон Пико жангларини эълон қилди 0 08:43Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026`да иштирок этмаслиги мумкин 0 08:22Tashkent Grand Slam 2026. Бугун 19 дзюдочимиз медаллар учун баҳсларга киришади. Улар орасида уч нафар Олимпиада совриндоримиз ҳам бор! 0 08:01Prague Masters. Нодирбеклар 4-турда қандай натижа қайд этишди? Бугун Абдусатторов - Гукеш "жанги" бўлади 0 07:40Дон Кинг Sela, WBA ва The Ring компанияларини судга берди 0

20 май 13:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тўлқин Қиличев Токио-2020 ҳақида Қозоғистон ОАВсига: "Биз учун бешта Олимпиада чемпиони етарли бўлади"

Теглар :  Тўлқин Қиличев
Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийи Тўлқин Қиличев Қозоғистоннинг Sports.kz сайти билан интервьюда Осиё чемпионати, Олимпиада ва турнирлардаги асосий рақобатчиси Қозоғистон ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Olamsport.com сайти ушбу интервьюни ўзбек тилига таржима қилган ҳолда эътиборингизга ҳавола қилади.

2021 йилги бокс бўйича Осиё чемпионати яқинда Ҳиндистондан Бирлашган Араб Амирликларига кўчирилди. Одатдагидек, Қозоғистон ва Ўзбекистон боксчилари ушбу даражадаги турнирларда бир-бирларига энг асосий рақиб бўлишади. Дубайдаги мусобақа аслида тўрт йиллик (бу сафар ҳатто 5 йил)нинг асосий мусобақаси учун репитиция вазифасини ўтайди. Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари июль ойи охирида бошланиши керак. 


Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқалар. Осиё юлдузлари жанги: Олимпиада олдидан боксда ким кучли?


- Тўлқин Махмурович, Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси қандай таркибда бўлиши қизиқ.

-49 кг Нодир Мирзаҳмедов, -60 кг да ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби Абдумалик Халаков. -75 кг дан ташқари бошқа барча вазнларда олимпиячиларимиз чиқиш қилишади. Бу вазнда Фанат Қаҳрамонов ўрнига Саиджамшид Жафаров боради.


- Бўлажак турнирда Ўзбекистон жамоаси олдида қандай вазифалар турибди?

- Бўлажак Олимпиада муносабати билан Осиё чемпионати жуда муҳим аҳамиятга эга бўлмасада, биз Санкт-Петербургдаги Губернатор кубогидаги даражада ўз ўрнимизни эгаллашни хоҳлаймиз.

Ушбу мусобақалардан сўнг, Олимпия ўйинлари бошланишига ҳали 90 кун қолди - бу жуда кўп. Қандайдир бир мусобақада қатнашиш керак эди. Вазифа - максимал: биринчи ўрин. Асосийси, бизнинг етакчиларимиз ғалаба қозонишлари керак.


- Умуман олганда, мамлакатдаги барча кучли боксчиларни терма жамоага йиғишга муваффақ бўлдингизми?

- Ўйлайманки, ҳа. Балки, -75 кг вазн тоифасида саволлар бўлиши мумкин, лекин бу боксчимиз ҳам яхши, биз уни тайёрлаймиз.

- Умуман олганда, сизнингча, ҳозирда Ўзбекистон терма жамоасида муаммоли вазн тоифалари борми?

- Умуман олганда, бу доим бўлган ва кейин ҳам бўлади. 8 олтин медалдан 8 тасини ютамиз деб айта олмаймиз. Сиз хоҳлаган нарсани эълон қилишингиз мумкин, аммо бешта Олимпиада чемпиони биз учун етарли бўлади! (Кулади).


- Осиё чемпионатлари ва Олимпия ўйинларида вазн тоифалари сони ҳар хил бўлишига қандай қарайсиз? Ушбу чалкашлик қўшимча муаммоларни келтириб чиқармайдими?

- Биз вазн тоифалари қанча кўп бўлса, шунча яхши бўлишини биламиз. Аммо йигитлар Олимпиадада уларнинг сони камроқ бўлишига аллақачон ўрганиб қолишган. Баъзиларда Олимпия ўйинларида иштирок этиш имконияти йўқ. Улар Осиё чемпионатида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилишади.


- Сизнингча, қайси жамоалар Дубайда умумжамоа ҳисобида ғолибликка даъвогарлик қилади?

- Аввало, албатта булар Ўзбекистон, Қозоғистон, Ҳиндистон... Мўғулларда яхши боксчилар бор, аммо уларнинг ҳамма вазнлари ҳам кучли эмас. Ҳиндларнинг барчаси кучли, улар биз ва Қозоғистон жамоаси учун асосий рақиб.


- Қозоғистон терма жамоасининг Осиё чемпионатига таркибини биласизми? Сиз улардан Дубайда нималар кутмоқдасиз?

- Мен Қозоғистон терма жамоасининг таркибини биламан, биз уни азалдан биламиз. Башорат қилиш қийин. Осиё чемпионатида яхши натижаларга эришишдан кўра, Олимпия ўйинларига мақбул формада ёндошган маъқул. Психологик жиҳатдан яхшироқ тайёрлаган киши ўзини намоён қилади.


- Қитъа чемпионати тугаганидан сўнг, Олимпиада бошланишига бир ярим ой қолади. Дам олиш, тикланиш, тайёргарлик кўриш учун етарли вақт борми?

- Деярли икки ой қолади - бир ой ва 20 кун. Вақт етарли. Тайёргарликнинг сўнгги босқичи учун режаларимиз бор. Қолган барча жамоалар сингари биз ҳам ҳамма тайёргарликка улгурамиз.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
21 май 11:04:31
Farhod_ bek1990
Janob murabbiy ko'b tanish bilishchilik qilishni yig'ishtiring. Sanjar Tursunov termaga umuman tortmasligini hamma ko'rib turibdiku. O'zbekistonda Sanjar Tursunovdan 10 marta kuchli bokschilar borligini ko'rinib turibdiku. UYAT janob murabbiy.
   
21 май 11:04:21
Farhod_ bek1990
Janob murabbiy ko'b tanish bilishchilik qilishni yig'ishtiring. Sanjar Tursunov termaga umuman tortmasligini hamma ko'rib turibdiku. O'zbekistonda Sanjar Tursunovdan 10 marta kuchli bokschilar borligini ko'rinib turibdiku. UYAT janob murabbiy.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг