UZ

Сўнгги янгиликлар

18:51Левон Аронян: “Жавоҳир Синдаровга хоҳлаганини қилишига йўл қўйиб беришяпти” 0 18:30Осиё мамлакати ҳукуматнинг аралашуви туфайли ФИФАдан четлатилиши мумкин 0 18:09Нурмагомедов Царукянга: "Биз бу ерда узоқ қоламиз" 0 17:48Биринчи ракеткани мағлуб этган Кудерметова 1/2 финалда 0 17:27Арман Царукян бир ойлик ҳаражатларини очиқлади 0 17:06"Арсенал" Артета бўйича якуний қарор қабул қилди 0 16:45Конор Бен ва Режис Прогрейс тарозига чиқди 0 16:24Валентина Шевченко Жейк Полга кескин жавоб қайтарди 0 16:03Нурмагомедов чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Рақиб маълум! 0 15:42"Реал" "Бавария" футболчиси учун 165 млн евро тўлашга тайёр 0 15:20Дзюдочиларимиз Қозоғистондаги мусобақада 24 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди! 0 14:59Асламжон Ортиқовнинг жанги бекор қилинди 0 14:35Бокс. Осиё чемпионатида якуний рейтинг қандай бўлди? 0 14:05Рюдигер "Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятининг асосий сабабини айтди 0 13:39"Мен буни амалга ошираман". Фьюри телевидение тарихидаги энг катта шоуни ваъда қилди 0

22 июн 11:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Том Аспиналл UFC чемпиони мақомидаги илк интервьюсини берди

Теглар :  UFC Том Аспиналл
Кеча тунда сўнгги пайтларда ўзини роса "тарози"га солиб келаётган оғир вазннинг амалдаги чемпиони Жон Жонс фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди.

Бунинг натижасида вақтинчалик чемпионлик камари соҳиби бўлиб келган Том Аспиналл оғир вазннинг тўлақонли чемпионига айланди. Британиялик аралаш яккакураш устаси чемпион мақомида илк бор интервью берди. 

"Бу сиз учун, мухлислар. Оғир вазн дивизионини аввалгидек кучли қилиш фурсати етди. Фаол муносиб чемпион", - деди Аспиналл.

Кеча тунда Озарбайжонда ўтган UFC турниридан кейиги матбуот анжуманида Лига раҳбари Дана Уайт расман Жон Жонс профессионал фаолиятини якунлагани, бунинг натижасида Том Аспиналл дивизионнинг янги тўлақонли чемпионига айланганини эълон қилганди.

Дана Уайт сўзларига қўшимча қилар экан, Аспиналл Жонсга қарши жангни узоқ кутгани, бунинг учун ташкилот уни молиявий томондан рағбатлантиришини айтди. Ҳозирча Томнинг илк ҳимоя жанги қачон ва кимга қарши ўтказилиши аниқ эмас. Катта эҳтимол билан рақиб франциялик Сирил Ган бўлиши мумкин. Ган душанба куни эълон қилинадиган рейтингда дивизионнинг биринчи ўрнига қайтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг