UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31ЖЧни муваффақиятли бошладик: Нигина Ўктамова қозоғистонлик боксчини мағлубиятга учратди 0 19:02Алекс Перейра UFC билан можаро бўлганини тан олди 0 18:40Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи 0 18:17"Мени ҳеч қачон бундай ҳолга туширишмаганди". Волкановски Топурия билан жангдаги мағлубият ҳақида гапирди 0 17:52"Жон Жонс Оқ уйдаги турнирнинг асосий жангида чиқишга лойиқ эмас" - UFC таҳлилчиси 0 17:26Волкановски орзусидаги рақиб кимлигини айтди 0 17:01ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади 0 16:38"Залда у қаттиққўл мураббий, Абдулманап ҳудди ўзи". Махачев — Хабиб Нурмагомедов ҳақида гапирди 0 16:16"Унинг кўзига қўлимни тиқиб оламан ва у кўрмай жанг қилади" - Коста Шара Буллет билан жанг ҳақида 0 15:51Бо Никал UFC 322 турнирида жанг қилади 0 15:26Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради 0 15:03Махачев қайси паллада Россияда жанг қилиш қизиқ эмаслигини тушуниб етганини айтди 0 14:39Анвар Анваров Жаҳон рейтингида бир поғона юқорилади 0 14:14Топуриянинг кейинги рақиби қозоғистонлик бўлади 0 13:39Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди 0

29 сен 07:41
Янгиликлар

Токио-2020

Томас Бах жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилди

Теглар :  Томас БахХОҚ
Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах бутун дунёда юзага келган вазият, спорт тадбирларининг ўтказила бошлагани, Токио-2020 Олимпия ўйинларининг ўтказилиши борасида мурожаат қилди.

Унда шундай дейилади:

Апрель ойида “Олимпизм ва коронавирус”га тааллуқли бўлган илк хабаримиздан сўнг, бутун жамиятнинг саломатлиги ва ижтимоий-иқтисодий таъсирига оид ушбу мактубимиз муҳим аҳамият касб этди. Айни дамда эса спорт кўплаб мамлакатларда давом этаётган пандемияга қарши курашнинг муҳим омили сифатида тан олинганини кўришимиз мумкин.

Бундан ташқари, спорт бошқа мамлакатларда амалга оширилаётган инқирозни тиклаш ечимининг ажралмас қисми ҳисобланади. Қувонарлиси, биз яна спорт тадбирларини кўряпмиз. Нафақат спортчилар ва спорт ташкилотлари, балки умуман жамоатчилик ҳам ҳаётимизнинг ажралмас қисми сифатида спортнинг қайтишини кутаётгани ижобий ҳолат. Спорт тадбирлари, ҳаттоки давом этаётган чекловлар билан ҳам хавфсиз тарзда ташкил этилиши мумкинлигини кўрдик. Бу келажакдаги тадбирларга, шу жумладан, Токио-2020 Олимпия ўйинларига тайёргарлигимизга ишончимизни кучайтириши керак. Спорт жамоатчилигини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилганларга ва шу соҳасидаги барчанинг саломатлигини таъминлаб, спорт тадбирларини ўтказиш учун катта масъулият ва ижодкорлик билан ёндашаётган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Дастлабки муваффақиятларга таяниб, амалдаги кўплаб чекловлар енгиллаштирилишини кутяпмиз. Аммо спорт тадбирларини режалаштириш ҳақида гап кетганда, масъулият билан ҳаракат қилишда давом этишимиз лозим. Вирус ҳали мағлуб этилмади. Биз унга қарши курашиш ва инқироздан чиқиш муаммосини ҳал қилишнинг бир қисми бўлишимиз керак.

Режалаштиришда биз ҳали ҳам нафақат манфаатдор томонлар, балки бутун спорт жамоатчилигининг ҳаётига ҳам катта масъулият билан қараймиз. Тажрибамиздан биламизки, бирортамизга таъсир қиладиган ҳар қандай бахтсиз ҳодиса барчамизга тааллуқли бўлади ва бу сўнгги бир неча ой ичида эришган улкан ютуқларни бекор қилиши мумкин.


Шу муносабат билан биз спорт тадбирларини хавфсиз ташкил этиш учун инновацион синов усуллари салоҳиятини кузатяпмиз. Мавжуд текширув усулларидан ташқари, ушбу даврда ишлаб чиқилаётган бир қатор экспресс-тестлар ҳам бор. Тестлар билан боғлиқ ушбу хушхабарга қўшимча равишда яқин бир неча ой ичида, эҳтимол, ҳатто шу йилнинг охиригача тасдиқланган вакциналар тўғрисида ижобий хабарлар ҳам бор.

Вакциналарни синовдан ўтказиш ва ишлаб чиқишдаги ютуқлар спорт тадбирларини хавфсиз ташкил этишда катта ёрдам беради. Тадбирларимизни режалаштириш ҳақида гап кетганда, барчамиз ушбу янги воситаларнинг пайдо бўлиш вақтини ҳисобга олишимиз керак. Шундай қилиб, ХОҚ томонидан режалаштирилган турли хил сценарийларга мувофиқ биз тест ва вакциналар имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш йўлини қўшдик. Бир томондан, сўнгги ҳафталар вакцинасиз ҳам катта спорт тадбирларини хавфсиз тарзда ташкил этишимиз мумкинлигини кўрсатди. Бошқа томондан, биз ҳатто тестлар ва вакциналар ҳам бизнинг барча муаммоларни ҳал қиладиган жиҳат эмаслигини англашимиз керак. Биз ҳали ҳеч қандай потенциал вакцинанинг тўлиқ таъсирини билмаймиз. Аммо умуман олганда, эҳтиёткор оптимизм учун сабаблар бор.

ХОҚ янги ишланмаларни диққат билан ўрганишда давом этади. Шунингдек, биз уларнинг спорт тадбирларини ташкил қилишдаги таъсирини, тегишли ташкилотларнинг айрим қоидаларини тиббий, иқтисодий, ижтимоий ва моддий-техник жиҳатларга ўзгартириш зарурлигини баҳолаймиз. Шу мақсадда биз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, давлат идоралари, тиббиёт ва илмий мутахассислар, фармацевтика компаниялари билан яқин ҳамкорликни давом эттиряпмиз. Шунингдек, яқинда мусобақаларни муваффақиятли ўтказган спорт ташкилотлари тажрибасидан фойдаланамиз. Биз, албатта, ҳар қандай маълумотни барчангиз билан баҳам кўрамиз, шунда Олимпия ҳаракатидаги барча фақат фойда кўриши мумкин.

Сўнгги ойларда биз ҳақиқатан ҳам #StrongerTogether (биргаликда кучлироқ) бўла олишимизни намойиш этдик. Ушбу бирдамлик руҳида биз вирус тарқалишининг олдини олиш ва инқироздан чиқиш учун ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак. Спорт орқали дунёни умид ва ишонч билан илҳомлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиздаги доимий ҳамкорлигингиз учун сизга олдиндан миннатдорчилик билдирмоқчиман.

ХОҚ президенти, қиличбозлик бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Томас Бах.
Лозанна, Швейцария

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг