UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Йигитлар Хитойни, қизлар эса Словенияни мағлуб этишди ва барча натижалар 0 20:38Осиё ўйинлари. Тўртинчи кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:27Осиё ўйинларининг бешинчи кунида медаллар шодаси қўлга киритилиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 18:01ФИФА кунларида учта ўйин ўтказамиз, Осиё Кубогидаги рақибларимиз-чи? 0 17:25Осиё ўйинларининг тўртинчи кунини тўртта медаль билан якунладик 0 17:062,5 баробар кўп! Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди 0 15:27Ўзбекистонда теннис бўйича ATP Челленжер мусобақаси ўтказилади 0 14:18Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Исроил терма жамоаларига 6-турда техник мағлубият қайд этилди 0 12:45200 минг доллар?! Ўзбекистонда шахматчиларни рағбатлантиришнинг янги тартиби эълон қилинди 0 12:10Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Осиё ўйинларидаги тўқнашувларда қандай натижалар қайд этганмиз? 0 11:24Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнайди ва бошқа рақибларимиз 0 10:28Осиё ўйинлари. Уч кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0 18:20Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди 0

03 окт 12:11
Янгиликлар

Токио-2020, Олимпия ўйинлари

Томас Бах Миллий Олимпия қўмиталар вакиллари билан онлайн учрашув ташкил қилди

Теглар :  Томас Бах
Бугун Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах барча Миллий олимпия қўмиталари вакиллари билан онлайн учрашув ташкил қилди.

Айни пайтда юзага келган эпидемиологик вазиятда Олимпизм ҳаракатининг истиқболи, Токио-2020 Олимпия ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик мавзусига бағишланган мазкур тадбирда ХОҚ мутасаддилари, барча МОҚ вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев иштирок этишди.

Дастлаб Томас Бах учрашув мавзуси юзасидан нутқ қилди.

“Бугунги эпидемиологик вазият спортнинг инсоният ҳаётида не чоғлик муҳим эканлигини кўрсатиб берди. Биз карантин даврида илгари сурган #StayStrong #StayHealthy #StayActive шиорлари Олимпия ҳаракати вакилларини янада жипслаштирди. Япония ҳукумати билан Токио Олимпиадасининг ташкилий масалалари бўйича ҳамкорлик қилмоқдамиз. Аввал таъкидлаб ўтганимиздек, бизнинг бош мақсад бўлажак Олимпия ўйинларини спортчилар учун хавфсиз ташкил қилишдир”, – деди ХОҚ раҳбари.

Тадбир давомида Ойбек Касимов юртимизда карантин даврида олиб борилаётган ишлар, муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббус, ҳукуматимизнинг не чоғлик спортни қўллаб-қувватлаётгани, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан атлетларимизнинг уй шароитида шуғулланишлари учун барча шароитлар яратиб берилгани ҳақида Халқаро Олимпия қўмитасига маълум қилди. 

Онлайн учрашув давомида қатнашчилар Олимпия ўйинларига лицензион мусобақаларни ўтказиш тизими, спортчилар учун Токио Олимпиадасида яратиб бериладиган шароитлар каби йўналишларда ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг