UZ

Сўнгги янгиликлар

15:56Акбар Исломбоевнинг жанги co main event мақомида ўтади 0 15:03Мария Тимофеева US Open туфайли Монтеррей турниридаги иштирокини якунлади 0 14:33Нурмагомедов ўз вазнида! UFC Shanghai турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:00УЕФА Инфантинога қарши жиноий иш қўзғатишга тайёрланмоқда 0 13:18Хитой 2027 йилги «Формула-1» мавсумини очиб бериши мумкин 0 12:30Жалгас Жумагулов Ўзбекистонда жанг қилади 0 11:53Волкановски UFC 333 олдидан Евлоевни огоҳлантирди 0 11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0 09:43Тарихий олтин медаль: Академик эшкак эшувчиларимиз Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев жаҳон чемпиони! 0 08:26Энтони Жошуага 10 кун муҳлат берилди 0 07:54"Барселона" ўз уйида "Атлетик Бильбао"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди + ВИДЕО 0 07:31Нурмагомедов Сонг Ядонгдан енгилроқ тош босди 0 19:21Lausanne Grand Slam 2026 турнирига қуръа ташланди 0 18:42"Менимча, Ян яна Двалишвилини мағлуб этади" - Сонг Ядонг 0

19 сен 14:18
Янгиликлар

Токио-2020

Томас Бах Япониянинг янги Бош вазири билан суҳбатлашади

Ёсихидэ Суга Япониянинг янги Бош вазири сифатида расман таништирилди.

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах япон ҳукуматининг янги раҳбари билан мулоқот қилишни режалаштирмоқда.

Шубҳасиз, бўлажак масала келаси йилга қолдирилган Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг ташкилий масалалари бўлади. Япон нашрларининг маълум қилишича, Томас Бах ва Ёсихидэ Суга 23 сентябрь, чоршанба куни телефон орқали мулоқот қилишади.

Ўз навбатида ХОҚ раҳбари жаноб Сугани янги лавозим билан қутлаб ўтди.

“Ёсихидэ Сугани Япониянинг Бош вазири этиб сайлангани билан чин қалбимдан қутлаб қоламан. Япония халқи ва жаноб Сугага энг яхши тилакларимни йўллайман. Шу билан бирга, мен Бош вазир жанобларига келаси йил Токио-2020 Олимпиадасини хавфсиз ва муваффақиятли ўтказиш борасида билдирган фикрлари учун ҳам алоҳида ташаккур айтаман. Ишончим комилки, Бош вазирнинг ўзи қўллаб-қувватлаб туриши билан қоронғуликда қолиб кетган Олимпия ўйинлари тақдири ёруғликка эриша олади”, – деди Томас Бах.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг