07 сен 18:38
Янгиликлар
Бокс/ММА
Тони Фергюсон: Бугун икки томонлама нокаут кутяпман
Собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Тони Фергюсон бугун ўтказиладиган Хабиб Нурмагомедов ва Дастин Порье ўртасидаги жанг ҳақида фикр билдирди.
"Аввало, Дастин Порье ва Хабиб Нурмагомедовга UFC 242 турнирида ажойиб жанг ўтказишларини тилайман. Йигитлар, жангдан роҳат олинглар ва менга ҳам нимадир қолдиринглар.
Бугунги жангдан ҳар доимгидек, икки томонлама нокаут кутяпман. Иккингиздан бирингиз кейинги рақибим бўлади! Ҳақиқий чемпионлик ҳиссини туйиш фурсати етди", - дея ўзининг Твиттер саҳифасида хабар қолдирган Тони Фергюсон.
Аввалроқ, Тони Фергюсон кейинги жангида Хабиб ва Порье баҳси ғолиби билан тўқнаш келиши айтилган эди.
Ҳавола :
Фикрлар