UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23Гэтжи деярли уч ойдан сўнг Оқ уйдаги турнирда Топурияни қандай мағлуб этганини тушунтирди 0 16:52Синдаров рапид бўйича дунё рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Олдинда фақат афсона бор! 0 16:21Эрлинг Холанд учинчи ўринга кўтарилиб олди 0 15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0 13:15Жейк Пол UFC "ҳайдаган" Майкл Пейжга шартнома таклиф қилмоқда 0 12:44Махачев – Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида: "Усмон Топ-10 рақиб билан жанг қилади" 0 12:13Роналду 979-голига муносабат билдирди 0 11:41Гусков октябрь ойида жанг ўтказадими? Богданнинг ўзи бу саволга жавоб берди 0 11:10Дана Уайт Саладин Парнасснинг UFC`даги муваффақиятли дебютига изоҳ берди 0 10:39Ислам Махачев ниҳоят Шавкат Раҳмоновнинг жанг ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди 0 10:08"Челси" 9 та гол урилган Лига кубоги ўйинида 0:2 ҳисобидан камбэк қилди + ВИДЕО 0

12 июн 08:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Топурия Хабиб билан жанг ҳақида: "Бу инсонни тинч қўйинг!"

Илия Топурия деярли олти йил олдин фаолиятини якунлаган UFC`нинг собиқ енгил вазн чемпиони Хабиб Нурмагомедов билан гипотетик жанг ҳақидаги суҳбатлардан манфаатдор эмас.

"El Matador"нинг сўзларига кўра, у катта ҳурмат билан қарайдиган мағлубиятсиз россиялик жангчи аллақачон ўз номини спорт тарихига ёзиб қўйган ва октагонга қайтмоқчи эмас, шунинг учун бундай имкониятни муҳокама қилишнинг ҳам маъноси йўқ.

"Бу одамни тинч қўйинг. У аллақачон фаолиятини якунлаган. Жанг қандай ўтишини билмайман ва буни ҳеч қачон билмаймиз. Мен Хабибнинг қайтиб келишига ишонмайман ва унга нисбатан фақат ҳурмат ҳис қиламан. Унинг UFC`даги фаолияти бутун профессионал карьераси каби ҳайратланарли эди. Шунинг учун ҳозир у ҳақида гапиришнинг ҳеч қандай маъноси йўқ деб ўйлайман", - деди испаниялик Вашингтонда матбуот ходимлари билан суҳбатда.

Шу якшанба куни Оқ уй яқинидаги UFC байрам турнирининг асосий жангида Илия Топурия енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини вақтинчалик чемпионлик унвони соҳиби америкалик Жастин Гэтжидан ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг