UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

02 янв 10:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тўрабекнинг вазнидаги Олимпиада чемпиони Лос-Анжелес-2028`га ҳам бормоқчи

Париж-2024 Олимпиадасининг бокс баҳслари 80 кг вазн тоифасида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган Александр Хижняк режалари билан ўртоқлашди.

Украиналик боксчи 2025 йилда ўзининг проф рингда ҳам синаб кўрмоқчи эканини айтмоқда. 

"Асосий мақсадим кейинги Олимпия ўйинларида иштирок этиш. Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасида чемпионлик унвонимни ҳимоя қилишни истайман. Лекин профессионал боксдаги иштироким ҳам мен учун муҳим. Иккала йўналишда ҳам муваффақият билан одимлашда давом этишимга ишонаман", — дея Хижнякнинг сўзларини келтирмоқда Sport.ua интернет нашри.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли Александр Хижняк Токио-2020 Олимпиадасида 75 кг вазн тоифасида кумуш медални ҳам қўлга киритганди. Париж Олимпиадасида унинг вазнида ёш боксчимиз Тўрабек Ҳабибуллаев анча муваффақиятли иштирок этганди. У чорак финалда кубалик номдор рақиби Арлен Лопесга ютқазиб қўйган эди. Хижняк финалда қозоғистонлик Нурбек Оралбайни мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг