UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29Оскар Де Ла Хойя Турки Ал аш Шайхга мурожаат қилди 0 17:50Конор Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 17:21"Буни ҳеч қачон унутмайман". Жон Жонс — Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳақида гапирди 0 16:41Лука Модрич фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:16"Макгрегор билан жангга рози бўлмаслик аҳмоқлик бўларди" - Холлоуэй 0 15:44"Мен Ирландия ММАсининг навбатдаги суперюлдузиман" — Иан Гарри 0 15:23Супероғир вазн тоифасидаги чемпионлик жанги бекор қилинди 0 14:52Модрич Португалиянинг пенальтиси ҳақида кескин фикр билдирди 0 14:25Юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олишди 0 14:09Исроил Мадримов ESPN рейтингига киритилмади 0 13:37Ҳумоюн Султонов биринчи ракеткага учтагина гейм берди 0 12:45Кроуфордга Конор билан иккита жанг учун 200 миллион доллар таклиф қилишганми? Спортчи жавоб берди 0 10:28ЎФА Жаҳон чемпионати-2026 чипталарининг сотуви бўйича баёнот берди 0 09:53SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Абдусатторов Праггни мағлуб этди 0 09:09Шавкат Раҳмонов жамоасида унинг кейинги фаолияти билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритилди 0

31 авг 13:53
Янгиликлар

Футбол

Тўрақўрғонда Одил Аҳмедов академиясининг тантанали очилиши бўлиб ўтди

Юртимиз азалдан истеъдодли футболчиларга бой бўлиб келгани ҳеч кимга сир эмас. Ҳар бир вилоятда машҳур футболчилар етишиб чиқишган.

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани бу борада алоҳида тилга олинади. Ўзбекистон Бразилияси деб ном олган ушбу туманда ажойиб футбол академияси қуриб битказилди. Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби аъзоси Одил Аҳмедов мамлакатимизда биринчи бўлиб ҳусусий футбол академиясини ишга туширишга қарор қилди.

Иккита сунъий майдонга, футболчилар истиқомат қилишлари учун ётоқхона, бассейнга эга бўлган мазкур академиядан келажакда юртимиз футболи ривожи учун хисса қўшадиган футболчилар етишиб чиқишига шубҳа йўқ.



29 август куни Одил Аҳмедов футбол академиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Эрта тонгдан академиянинг ўзида дошқозонда ўзбек таомларининг шохи бўлган паловхонтўра тайёрланди ва дастурхонларга тортилди. Нуроний отахонлар ушбу академия узоқ йиллар давомида юртимизга хизмат қилишини тилаб дуо қилишди.




Кечки пайт очилиш маросимига Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Одил Аҳмедов ва яна кўплаб инсонлар ташриф буюришди.

"Тўрақўрғондан кўплаб футболчилар етишиб чиққан. Бу академияда яратилган шароитлар яқин йилларда ўз мевасини беришига ишонамиз. Ушбу академия Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллигига совға бўлди десак янглишмаймиз", - деди Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров.




Очилиш маросими "Навбаҳор" клуби фахрийлари ҳамда "Одил Аҳмедов академияси" мураббийлари ўртасидаги шоу футбол учрашуви билан давом эттирилди. Яқин ўтмишнинг энг кучли ва энг машҳур футбол юлдузлари иштирокида ўтган баҳс стадионга йиғилган мухлисларни ҳам беэътибор қолдиргани йўқ. Қизиқарли ва голларга бой ўтган учрашувда 4:4 ҳисоби қайд этилди. Ўйиндан сўнг мухлислар севимли футболчилари билан эсдалик учун суратларга тушишди, улар билан мулоқот қилишди. Бундан ташқари фахрий футболчилар анчадан буён дийдорлаша олмаган қадрдон ҳамкасблари билан дилдан суҳбат қуришди.


"Навбаҳор" фахрийлари - "Одил Аҳмедов академияси" мураббийлари 4:4

"Навбаҳор" фахрийлари:
Илҳом Абдуқодиров, Рашид Ғофуров, Сайдулло Турсунов, Хайрулло Каримов, Анвар Ҳафизов, Баҳром Йўлдошев, Ёқубжон Аҳмедов, Акмал Соҳибов, Шавкат Абдураззоқов, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Мухтор Фозилов, Тимур Султонов, Дилшод Жабборов, Ғайрат Жўраев, Зафар Мусабоев, Илҳом Бойдедаев, Санжар Асқаралиев, Жаҳонгир Исроилов.

"Одил Аҳмедов академияси" мураббийлари: Зафар Қуваталиев, Иброҳим Раҳимов, Шерзод Жўраев, Леонид Кошелев, Алишер Маҳмудов, Акмал Холматов, Илҳом Юнусов, Жаҳонгир Усмонов, Музаффар Холиқов, Нуриддин Акбаров, Зайниддин Акбаров, Алишер Аҳмедов, Дилшод Нуралиев, Зайниддин Тожиев, Шамшод, Фарҳод Умаралиев.



 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг