UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0

14 авг 15:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тўрт кун олдин Дана Уайт Даъвогарлар турнирида ғалаба қозонган рус жангчиси UFC 319 турнирида октагонга чиқади

Бунақаси камдан-кам ҳолатда учрайди - UFC`дан шартнома олган Байсангур Сусуркаев бир ҳафтада иккита жанг ўтказади.

Россиялик 24 ёшли аралаш яккакураш устаси ўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келмоқда. Байсангур тўрт кун олдин Дана Уайт Даъвогарлар турнирида ғалаба қозониши ортидан UFC промоушенидан шартнома олганди. Энди эса у бирйўла дебют жангини рақамланган UFC 319 турнирида ўтказади. 

Якшанба тонгида АҚШнинг Чикаго шаҳрида бўлиб ўтадиган ушбу турнир доирасида яна бир UFC дебютанти америкалик Эрик Нолан бўлади. 27 Нолан шу йил май ойида яримўрта вазн тоифасида Cage Fury Fighting Championships промоушени чемпионига айланганди. У UFC лигасида ўрта вазн тоифасида октагонга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, UFC 319 турнирининг асосий жанги ўрта вазн чемпиони Дрикус Дю Плесси ҳамда даъвогар Хамзат Чимаев ўртасида бўлиб ўтади. Сусуркаев Чимаевнинг спарринг-ҳамкорларидан бири ҳисобланади. 

"Мен жуда бахтиёрман, ҳақиқатан ҳам Данада илиқ таассурот қолдирмоқчи эдим. Уайтдан Хамзат Чимаев билан бир турнирда жанг қилишини сўрадим. Мен буга тайёр эдим, - деди Сусурқаев даъвогарлар турниридаги ғалабасидан кейин.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 авг 16:26:21
CHELSEA2211
Kuchli bola ekan...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг