UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0

30 мар 14:39
Янгиликлар

Таэквондо

Тошкент-2025 IV ёшлар Осиё ўйинларига селекция ишлари қизғин кетмоқда

Теглар :  Таэквондо
Дарҳақиқат, 2025 йил мамлакатимиз спорти тарихида янги саҳифа очиши муқаррар.

Шу йили юртимиз илк бора йирик комплекс мусобақа – IV ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик қилади.

Ҳозирда ушбу ўйинлар дастурига кириши мумкин бўлган спорт турларида селекция ишлари қизғин олиб борилмоқда. Шу мақсадда Тошкент вилояти Бекобод туманида таэквондо WT бўйича 2008-2009 йилларда туғилган кадетлар ўртасида туман прокурори кубоги учун вилоят чемпионати ташкил этилди.

«Прокурор кубоги» мусобақасида Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларидан келган 150 нафар ўғил-қиз 20та вазн тоифасида ғолиблик учун даянга чиқишди. Якуний натижаларга кўра Ангрен шаҳри ёш таэквондочилари умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритишди. Мезбонлар эса фахрли 2-ўринни эгаллади. Кучли учликка Юқори Чирчиқ тумани спортчилари якун ясаб беришди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг