UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0 19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0

17 окт 16:09
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик ОАВ ходимлари нигоҳида

Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари учун барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасидаги объектларда келаси йил оғир атлетика ва волейбол бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади.

Бу ҳақида Тошкент-2025 дирекцияси директори, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Мувофиқлаштирувчи қўмитасининг ўрганиш ишлари якунига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди. 

Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида ўтган тадбирда Халқаро Хоккей Федерацияси Президенти, ООК координацион қўмитаси раиси Тайяб Икрам, ООК Бош директори ўринбосари Винод Кумар ва Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳам иштирок этишди.

Даставвал, Тайяб Икрам ўз хулосалари билан ўртоқлашди. Мутахассис амалга оширилаётган лойиҳалар давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганидан мамнун эканини билдирди. Қолаверса, Спорт вазирлиги, МОҚ ва федерациялар биргаликда катта ҳажмдаги иш олиб бораётгани, бундай мусобақани ўтказиш орқали Ўзбекистондаги спорт инфратузилмасини яхшилаш ва терма жамоаларимиз, ёшларимиз учун энг замонавий иншоотларни тақдим этиш кўзда тутилганини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, Винод Кумар ҳам ижобий фикрлар билан ўз хулосаларини баён этди. Унга кўра, юртимизга сўнгги ташрифи билан таққослаганда жуда катта ўзгаришларга гувоҳ бўлгани, Олимпия шаҳарчасининг қурилиш жараёни ҳам юқори темпда кетаётгани, Ўйинлардан олдин пойтахтимизда ООКнинг Ижроия қўмита йиғилиши, Бош Ассамблеяси каби нуфузли тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилганини таъкидлади.

Ўз навбатида, Ойбек Омилович қатор мавзулар ҳақида фикр билдирди. Хусусан, мувофиқлаштирувчи қўмита билан тайёргарлик бўйича барча йўналишлар муҳокама қилиб олингани, бевосита Ўйинлардан олдин янги ареналарда оғир атлетика ҳамда волейбол бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, сузиш, енгил атлетика, триатлон, велоспорт бўйича синов мусобақаларини ташкил этиш орқали янги иншоотларни тестдан ўктазиш кўзда тутилгани ҳақида тўхталди.

Қолаверса, Шаҳрулло Шарипович юртимиз шу пайтгача айни бир спорт бўйича жаҳон чемпионатларини юқори савияда ўтказиб келгани, бироқ бундай катта масштабдаги комплекс мусобақани биринчи бор қабул қилишимиз улкан масъулият юклаётгани, давлатимиз тайёргарлик билан боғлиқ барча жараённи тўла қўллаб-қувватлаётгани ҳақида сўз олди.

Анжуман давомида ОАВ ходимлари транспорт-логистика, ИТ, маркетинг ва медиа каби йўналишлар бўйича ҳам ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг