UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0

09 окт 07:54
Янгиликлар

Теннис

Тошкент “Челленжер”. Султонов бошдан баланд сакрай олмади

Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари бошланди.

Соврин жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу турнирнинг асосий тўр баҳсларида ҳамюртимиздан Денис Истомин, Жўрабек Каримов ва Ҳумоюн Султонов иштирок этяпти. 

Кеча теннисчиларимизнинг Тошкент “Челленжер” турниридаги иштирокини Ҳумоюн бошлаб берди. Султонов австралиялик Акира Сантилянга қарши кортга чиқди. Бир соату 34 дақиқа давом этган баҳсда дунё рейтингида 292-ўринни эгаллаб турган Яшил қитъа вакили 7:6(2), 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳумоюн рейтингнинг 557-поғонасидан жой олган.

Мусобақанинг биринчи ракеткаси сифатида ҳаракат қилаётган босниялик Мирза Башич илк даврада россиялик Иван Неделькодан 7:5, 6:4 ҳисобида устун келди. Башич рейтингда 75-ўринни эгаллаб турибди. Юртимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин эса иккинчи рақам остида сараланган ва у ATP рейтингида 87-поғонани банд этган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг