21 сен 14:38
Янгиликлар
Дзюдо

Тошкент Гран-приси. Камолиддин Расулов илк финалчи, биринчи олтин аниқ бор!
Пойтахтимиздаги муҳташам "Ҳумо Арена"да дзюдо бўйича Тошкент Гран-присининг иккинчи кунги баҳслари давом этмоқда.
Ҳозиргина -81 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган полвонимиз Камолиддин Расулов Гран-прининг финалига йўл олди. Ватандошимиз ярим финал беллашувида россиялик Абас Азизовни вазари баҳоси эвазига мағлуб этиб, олтин медаль учун баҳсда курашиш имкониятини қўлга киритди.
Эътиборга молик жиҳати, ушбу вазн тоифасидаги олтин медаль ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзбекистонлик дзюдочига насиб этади. Иккинчи ярим финалда тўқнаш келаётган Мусо Собиров ва Шарофиддин Болтабоев баҳсидан сўнг Расуловнинг рақиби аниқланади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар