UZ

Сўнгги янгиликлар

12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0

24 фев 22:10
Янгиликлар

Бошқалар

Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси энг яхши ҳудуд деб топилди. Энг яхши ташкилотчи?!

Теглар :  Бошқарма
Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси энг яхши ҳудуд деб топилди.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 январдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6-сонли қарорига мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан танлов ўтказиш белгиланган эди.

Унга кўра, ташкилотларнинг барча бўлинмаларида ташкил этилган соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини мунтазам равишда ўтказганлиги ҳамда аҳолининг кенг қатламлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, оммавий спорт тадбирларини ташкил этганлиги учун номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.

Танлов иккита йўналиш бўйича ўтказилди. “Ташкилотларнинг барча бўлинмалари миқёсида ташкил этилган соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини мунтазам равишда ўтказганлиги” номинациясида ғолибни аниқлашда қуйидаги мезонларга жиддий эътибор қаратилди:

  • ходимларнинг иш вақти давомида 3 маҳал ишлаб чиқариш гимнастикаси билан шуғулланиши;
  • ташкилотлар тизимидаги муассасалар ўртасида оммавий спорт мусобақалари ташкил этилганлиги;
  • аҳолининг кенг қатламлари ўртасида соғломлаштириш, жисмоний тарбия, оммавий спорт ишларини ташкил этганлиги;
  • ташкилотларда оммавий спортни тарғиб қилиш ва ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланишларига шарт-шароитлар яратиш мақсадида тегишли ҳужжатлар ишлаб чиқилганлиги;
  • ташкилотларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтларида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи роликлар жойлаштирилганлиги;
  • ташкилотларда ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун махсус спорт комплексларини (тренажёр, фитнес заллар ва бошқалар) ташкил этилганлиги.

Кези келганда таъкидлаш керак, негадир корхона-ташкилотлар, қолаверса давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари танловга у қадар жиддий ёндашмади. Танлов ғолибларини аниқлашда Ҳакамлар ҳайъати баъзи камчиликларга кўз юмишди ҳам. Натижада мамлакатимиздаги корхона ва ташкилотлар ўртасида ўтказилган “Ташкилотларнинг барча бўлинмалари миқёсида ташкил этилган соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини мунтазам равишда ўтказганлиги учун” номинациясида Тошкент вилояти томонидан тавсия этилган “Maxam-Chirchiq” акционерлик жамияти ғолиб, деб топилди. Улар 100 баллик тизимда 85 балл жамғаришди. Навоий вилоятидан тавсия этилган Навоий кон-металлургия комбинати жамоаси эса 65 балл билан иккинчи бўлди. Кучли учликни Қашқадарё вилояти номзоди якунлаб берди.

“Аҳолининг кенг қатламлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, оммавий спорт тадбирларини ташкил этганлиги учун” номинациясида ғолиблик учун вазирликнинг ҳудудий бошқармалари кураш олиб боришди. Ушбу номинацияда ҳам ғолиб 100 баллик тизимда аниқланди. Бунда 1-ўринни 65 балл билан Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси эгаллаган бўлса, кучли учликдан Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари жой олишди.

Шунингдек, танлов ғолибларини аниқлашда ташкилот раҳбарларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш йўлида амалга оширган ишлари ҳам инобатга олинди.

2019 йил якунлари бўйича танлов ғолиблари “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони ҳамда Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофотлари билан тақдирланади. Ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими эса яқин кунларда вазирлик биносида ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг