UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0

02 апр 16:57
Янгиликлар

Бошқалар

Тошкент туманида "Беш ташаббус олимпиадасига"га старт берилди

Юртимиз бўйлаб "Беш ташаббус олимпиадаси" мусобақаси давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 11 апрелдаги "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ–201-сон қарорларида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ўтган йили мамлакатимиз бўйлаб "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг мавсумий босқичларида минглаб ёшлар иштирок этиб, бор маҳорат ва иқтидорларини намойиш этишган эди. 

Эндиликда эса мазкур"Беш ташаббус олимпиадаси" нинг жорий йилги биринчи мавсуми яъни, кўчалараро маҳалла мусобақалари босқичи бошланмоқда.

Хусусан, кеча 1 апрель куни Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги спорт мактабида ҳам "Беш ташаббус олимпиадаси"га старт берилиши муносабати билан ушбу мактабга қарашли универсал спорт мажмуасида намунавий тарзда тантанали очилиш маросим тадбири ташкил этилди.

Тошкент  вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, Тошкент туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман спорт мактаби,  туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда 200 нафардан ортиқ спортчи ўғил-қизлар иштирок этишди.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида сўз олган Тошкент тумани ҳокими ўринбосари Иброҳим Саидкаримов ҳамда спорт мактаби директори Дилшод Мансуровлар "Беш ташаббус олимпиадаси" беллашувлари бошланиши билан барчани қутлаб, иштирокчиларга омад тилашди. 

Шундан сўнг спорт мактаби тарбияланувчилари ҳамда тумандаги "Файзобод" маҳалласининг ёшлари иштирокида "Қувноқ стартлар", стол тенниси, гимнастрада, енгил атлетика, мини футбол, шашка бўйича ўзаро беллашувлар ташкил этилди.

Спорт мактабининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция ишлари бўйича директор ўринбосари Файзулла Ҳикматовнинг таъкидлашича, тумандаги 68 та МФЙларда белгиланган дастур-режага кўра "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг биринчи босқичига старт берилади.

Маълумот учун, апрель, май, июнь ойларида "Ёшлар рақс фестивали" танлови, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштиришга қаратилган гимнастрада, қувноқ стартлар, енгил атлетика, мини-футбол, стол тенниси, шашка, футбол, стрбитбол, воркоут бўйича республика спорт мусобақалари "Ёшлар кубоги" киберспорт мусобақалари ҳамда илк маротаба ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган тикувчилик, сартарошлик, ошпазлик, қандолатчилик, ҳунармандчилик танловлари ўтказилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг