UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

15 дек 14:58
Янгиликлар

Каратэ

Тошкент вилояти каратэчилари Туркиядаги мусобақадан медаллар билан қайтди

13-15 декабрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида каратэ WKF бўйича 34 - "Burca-Cup" халқаро турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада 35 давлатдан тўрт мингдан зиёд ёш каратчилар ғолиблик учун татамига чиқди. Қувонарлиси, мазкур халқаро турнирда Тошкент вилоятининг Тошкент тумани спорт мактаби мураббийи Дилшод Юсупов ва унинг шогирди Саидкамол Адилов ҳамда Бекобод шаҳар спорт мактаби мураббийи Ҳамдамжон Шодибеков ва шогирди Камронбек Абдуқаюмовлар ҳам иштирок этиб, муваффақиятли натижаларга эришди. 

Хусусан, Тошкент тумани спорт мактаби тарбияланувчиси Саидкамол Адилов ушбу нуфузли халқаро турнирда бронза медалини қўлга киритган бўлса, унинг жамоадоши бекободлик Камронбек Абдуқаюмов ҳам бронза медалига эгалик қилди.

Дарвоқе, хабарингиз бўлса керак, ушбу маҳоратли каратэчилар ноябрь ойида Бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада олтин медалларни қўлга киритишган эди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг