UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

02 янв 15:41
Янгиликлар

Тадбирлар

Тошкент вилоятида 2019 йил жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ишлар сарҳисоб қилинди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Зангиота туманидаги маданият саройида Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг 2019 йил якунлари бўйича йил сарҳисобига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Спорт соҳаси вакиллари иштирокидаги йиғилишни вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Комилжон Адилов кириш сўзи билан очиб, Тошкент вилоятида 2019 йил мобайнида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида қўлга киритилган ютуқ ва камчиликларни гапириб ўтди. 

2020 йил Япония пойтахти Токио шаҳри мезбонлик қиладиган навбатдаги ёзги олимпия ўйинларида вилоят спортчиларининг муваффақиятли иштирокини таъминлаш масаласига алоҳида тўхталар экан, бу масалада жиддий ёндошиш кераклиги, хусусан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан қўйилган вазифаларни сидқидилдан бажариш лозимлигини таъкидлаб ўтди. 

Йиғилишда шунингдек, туман ва шаҳарлар спорт бўлими бошлиқлари, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ходимларининг ҳисобатлари тингланди. 

Йиғилиш сўнггида йил давомида фаол бўлган спорт бўлимлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, спорт федерациялари, 2019 йилда спорт турлари бўйича юқори натижаларга эришган спортчилар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, 2020 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги олимпия ва XVI паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун Тошкент вилоятидан айни пайтга қадар етти нафар (4 нафар паралимпиячи, 3 нафар олимпиадачи) спортчи йўлланмани қўлга киритган бўлиб, бу кўрсаткични яна ҳам яхшилаб, йўлланмалар сонини ўттиздан ошириш режалаштирилган. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг