UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34Хотамбек Бойназаров Эдил Эсенгуловнинг жиддий чақирувига жавоб қайтарди (ВИДЕО) 0 18:52Юлдузли Туркия терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди 0 18:31Бу қизиқ! Камерунда қабр қазиган "рус Нганну"си бирин-кетин рақибларини нокаутга учратиб, UFC сари интилмоқда. "Қора икра" Богдан Гусковнинг дўсти ва жамоадоши! 0 18:10Трампнинг эркатойи UFC ростеридан чиқарилди 0 17:49"Уни қулатиши мумкин". Порье Макгрегор — Холлоуэй жанги ҳақида фикр билдирди 0 17:28Анчелотти Неймарни Бразилия терма жамоасига чақириш сабабини тушунтирди 0 17:07Жон Жонс: "Бу шоу UFC’дан яхшироқ бўлди" 0 16:46Эдди Хирн Жошуа — Усик трилогияси ҳақида гапирди 0 16:25Сувга сакровчимиз Вячеслав Качанов Россия чемпионатида совриндор бўлди 0 16:04Ямалнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди 0 15:43Жон Жонс боксда ўзини синаб кўрмоқчи 0 15:22Промоутер Бивол — Бенавидес жанги бўйича музокаралар бошланганини тасдиқлади 0 15:01Навоийда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди 0 14:40"Манчестер Сити"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум 0 14:19Дана Уайт Оқ уй турниридаги эҳтимолий муаммо ҳақида гапирди 0

16 май 13:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тошкентда бронза олган боксчи ҳаваскордаги фаолиятини якунлади

Теглар :  Имам Хатаев
Олимпия ўйинлари ҳамда Тошкентда ўтган жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори Имам Хатаев ҳаваскордаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Энди 28 ёшли россиялик боксчи бор эътиборини профессионал боксга қаратади. 

"Тошкентдаги жаҳон чемпионати мен учун фаолиятимдаги биринчи ва охиргиси бўлди. Ёдингизда бўлса, мен Олимпиададан кейиноқ проф боксга ўтишим ҳақида гапиргандим. Афсуски, ўтган йилнинг кузида профессионал боксдаги жангим амалга ошмай қолди. Кейин Читадаги Россия чемпионатида ғалаба қозониб, Тошкентдаги жаҳон чемпионатига йўл олдим. Такрор айтаман, бу менинг биринчи ва охирги жаҳон чемпионатим бўлди. Бошқа ҳаваскор миқёсдаги мусобақаларда жанг ўтказмайман. Бунга 100% кафолат бераман. Менинг жанг олиб бориш услубим айнан профессионал боксга тўғри келади", — деди Матч ТВ телеканалига берган интервьюсида. 

Маълумот учун, Имам Хатаев профессионал боксдаги дебют жангини 2021 йилнинг ноябрь ойида ўтказган, ҳисобида 3 та нокаутли ғалаба бор.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
16 май 13:54:42
Исломбек
Профессиональни порлатади бу бола как Артур Бетербиевга ухшаб
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг