UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0

06 авг 07:41
Янгиликлар

Таэквондо

Тошкентда ЖЧга тайёргарлик авжида, бугун WT раҳбари юртимизга келади

7-10 август кунлари пойтахтимизда таэквондо WT бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади.

Айни кунларда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси бўлажак мусобақани юқори савияда ташкил этиш учун астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Бизга маълум бўлишича, мазкур жаҳон чемпионатида дунёнинг беш қитъасидаги 70га яқин давлатдан қарийб 850 нафар ўғил-қиз ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Ўзбекистон кадетлар терма жамоаси жаҳон чемпионатида 20 нафар спортчи (10 нафар ўғил, 10 нафар қиз) билан иштирок этади. Спортчиларимизни ушбу мусобақага истеъдодли мураббийлар Собир Назаралиев ҳамда Жасур Бойқўзиевлар тайёрлашди.

Мусобақага 7 август куни соат 9:00дан старт берилади. Беллашувларни ўғил болалар ўртасида 65 килогача бўлган вазн тоифасидаги атлетлар бошлаб беради. Тантанали очилиш маросими эса шу куни соат 17:00га белгиланган. Жаҳон чемпионати баҳслари пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида бўлиб ўтади.

Бугун чамаси кечки соат 20:00да юртимизга жаҳон таэквондо федерациясининг президенти, 9-дан қора белбоғ соҳиби, доктор Чунг Ван Чой ташриф буюради. Сафар давомида фахрий меҳмон Ўзбекистон Миллий университети қошида очилган Таэквондо факультетида бўлиб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишади. 

Шунингдек, Университет раҳбарияти билан ҳам учрашув белгиланган. Қолаверса, мамлакатимиз спортининг мутасадди раҳбарлари ҳам жаноб Чойни қабул қилиши режалаштирилган.

Таэквондо WT бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари эса 10 август куни якунига етади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг