UZ

Сўнгги янгиликлар

13:57Богдан Гусков Блахович билан жанг ҳақида: "Менга 7 ёки 8-ўриндаги жангчиларни беришса керак деб ўйлагандим" 0 13:34Тошкент илк бор мезбонлик қиладиган FIA Бош Ассамблеяси ва FIA Awards маросимига саноқли кунлар қолди (ВИДЕО) 0 13:00Жо Роган Чимаевни мағлуб этиши мумкин бўлган ягона жангчини айтди 0 12:39Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз” 0 12:18Махачевга жанг таклиф қилинди, Хабиб буни тақиқлади 0 11:57Саидотахон Нуриддинов ва Абдумалик Ёрбўтаев Octagon 82 бонусини қўлга киритди 0 11:36Камилла Раҳимова Анжедаги ғалабали юришини давом эттиряпти. У 1/4 финалда! 0 11:15Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради 0 10:54Кроуфорд арзимас сабаб туфайли WBC чемпионлик камаридан маҳрум бўлди ва мутлақ чемпион унвонидан айрилди 0 10:33Богдан Гусков Анкалаев билан жанг қилишга рози бўладими? 0 10:12Кун фотоси: Конор Макгрегор афсонавий Майк Тайсон билан учрашди 0 09:51ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди 0 09:30Сузувчи Илья Сибирцев АҚШ Очиқ чемпионатида олтин медалга эга чиқди 0 09:09Богдан Гусков UFC'даги муҳим жанги олдидан қандай жисмоний ҳолатда? (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 08:48IBA Жаҳон чемпионатининг илк куни икки боксчимиз рингга кўтарилади 0

22 мар 08:57
Янгиликлар

Қиличбозлик

Тошкентда Олимпиада учун лицензион мусобақа ўтказилади: Қиличбозларимиз турнирга қизғин ҳозирлик кўришмоқда

Теглар :  Қиличбозлик
24-26 апрель кунлари пойтахтимизда қиличбозлик бўйича Осиё-Океания қитъаси учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион турнир бўлиб ўтади.

Қиличбозларимиз ҳозирда ушбу мусобақага қизғин ҳозирлик кўришмоқда.

Жумладан, сабля бўйича терма жамоамиз Венгриядаги Жаҳон кубогидан кейин Грузияда яна бир ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Йиғин доирасида кеча ва бугун Грузия, Бразилия ва Ўзбекистон терма жамоаларида ўртоқлик турнири ташкил қилинди. Аҳамиятлиси, унда яккалик беллашувларида Зайнаб Дайибекова барча рақибларини мағлубиятга учратиб, биринчи ўринни қўлга киритди. Жамоавий беллашувда ҳам қизларимиз рақибаларидан устун эканликларини амалда исботлашди.

Шпагачиларимиз эса Қозон шаҳрида ташкил этилаётган Жаҳон кубогида иштирок этишди. Дунёнинг энг кучли қиличбозлари қатнашаётган мазкур турнирда ҳозирда кучли 32 лик шаклланиб улгурди. Афсуски, вакилларимиз ушбу босқичга чиқа олишмади ва энди бор эътиборларини Тошкентда ўтажак йиғинга қаратишади.

Рапирачиларимиз эса Беларусь йиғинидан сўнг Истанбулда бўлиб туришибди. Асосан ёшлардан иборат жамоамиз келаси ой бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўрмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг