UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

12 мар 17:01
Янгиликлар

Дзюдо

Тошкентда ўтказилаётган халқаро машғулотдан ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  ДзюдоУниверсал
Тошкент "Катта Дубулға" турнири якунига етганига ҳеч қанча вақт ўтмай, пойтахтимиз бир нечта давлат терма жамоаларининг халқаро қўшма машғулот йиғинига мезбонликни бошлади.

Машғулотлар "Универсал" спорт саройида кунига икки маҳалдан ўтказилаётган бўлиб, барча иштирокчи давлат терма жамоаларига шу ойнинг ўзида Грузия мамлакати мезбонлик қиладиган Тбилиси "Катта Дубулға" турнирига тўғридан-тўғри тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов бевосита "Универсал" саройида машғулотларни кузатди ва унинг якунида мураббийларимиз билан суҳбаташди. 

Табиийки, бу халқаро йиғин барча иштирокчи мамлакат дзюдочилари учун фойдали бўлмоқда. Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан машғулотларнинг юқори савияда ўтказилиши учун барча зарурий шароитлар яратилган. Бундан меҳмонларнинг ўзлари ҳам мамнун. 

Таъкидлаш жоиз, бу Тошкентда ўтказилаётган биринчи халқаро машғулот эмас. Ўтган йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида ҳам пойтахтимизда Франция, Миср, Грузия, Қирғизистон, Россия каби давлат терма жамоаларининг қўшма машғулоти ташкил этилган эди.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг