UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

07 ноя 07:51
Янгиликлар

Тадбирлар

Тошкентда спорт тиббиёти муаммо ва истиқболларига бағишланган конференция ўтказилади

Шу йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ташаббуси билан пойтахтимиздаги City Palace Hotel меҳмонхонасида “Спорт тиббиётининг долзарб муаммо ва ривожланиш истиқболлари” Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Миллий Олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилаётган анжуманда нафақат мамлакатимизда шу соҳада фаолият юритаётган шифокорлар, балки Туркия, Россия ҳамда МДҲ давлатлари спорт тиббиёти мутахассислари ҳам иштирок этади. 

Таъкидлаш керакки, давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, у орқали спортчиларимизнинг Осиё ва жаҳон миқёсидаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишни таъминлаш, жумладан, спорт тиббиётининг илғор ютуқларини ўрганиб, амалиётга татбиқ этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Анжуманни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад - спорт тиббиётидаги ютуқ ва муаммолар, мусобақалар жараёнида спортчиларнинг жароҳат олмаслигини таъминлашда тиббиёт ходимлари ролини ошириш, бўғимлар шикастланишини олдини олиш, даволаш ва тиббий тиклаш муаммолари, спорт тиббиётида реалибитация ва физиотерапиянинг ўрни каби мавзуларга эътибор қаратилади. 

Конференция ишида мавзулар юзасидан етакчи спорт тиббиёти шифокорлари ўз маърузалари билан чиқиш қилади. Конференциянинг биринчи куни, яъни 8 ноябрь Тошкенда ўтказилса, конференциянинг қолган қисми 9 ноябрда Самарқанд шаҳрида давом этади. 

Илк бор ўтказилаётган ушбу конференция мамлакатимизда спорт тиббиётини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг