21 июн 10:45
Янгиликлар
Бокс/ММА
Тошкентда UFC турнири ўтказилиши мумкин. Отабек Умаров Дана Уайт билан учрашди + ФОТО
Ушбу тарихий учрашувда таниқли менежер Али Абдел-Азиз ҳам иштирок этди.
Катта эҳтимол билан бу учрашувда UFC турнирини Ўзбекистонда ўтказиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.
Ҳозирда ўзбекистонлик аралаш яккакураш усталаридан Богдан Гусков, Нурсултон Рўзибоев ва Рамазон Темиров дунёнинг энг кучли лигасида ўз жангларини ўтказиб келяпти. Ўз вақтида ҳамюртларимиздан Зарруҳ Адашев, Саидёқуб Қаҳрамонов, Маҳмуд Мурадов ва Лилия Шакировага ҳам UFC октагонига чиқиш насиб қилган.


Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар