UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

06 янв 15:02
Янгиликлар

Тадбирлар

Тошкентда “Ватанпарварлик акцияси” кичик марафони ўтказилди + ФОТО

Теглар :  МарафонТошкент
Мудофаа вазирлиги томонидан 5 километрдан ортиқроқ масофага югуриш бўйича “Ватанпарварлик акцияси” кичик марафони ўтказилди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар бермоқда. Марафонда вазирлик, Қуролли Кучлар хизматчилари ҳамда Мирзо Улуғбек тумани ўқувчи-ёшлари, шунингдек, фахрийлардан иборат 2 мингдан ортиқ фуқаро иштирок этди.

Кичик марафон давомида уч авлод, яъни фахрий ҳарбийлар, офицер бўлиш орзусида ҳарбий таълим муассасаларида сабоқ олаётган курсантлар югуриш финиш чизиғига қадар югурдилар.

Биринчи ўрин Тошкент ҳарбий округидан кичик сержант Владислав Мамедов (15 дақиқаю 31 сония), 2-ўрин Қуролли Кучлар академияси курсанти Нуриддин Раҳматов (16 дақиқаю 28 сония), 3-ўрин Тошкент ҳарбий округидан лейтенант Темур Умматов (17 дақиқаю 9 сония)га насиб этди.

Марафон сўнгида ғолибларга мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Ҳамдам Қаршиев диплом ва эсдалик совғаларини топширди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг