UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39"Янга нима учун Двалишвили нимага керак, мен борманку" - О’Мэлли 0 12:17Асадхўжа Мўйдинхўжаев уч карра Жаҳон чемпионига айланган илк ўзбекистонлик боксчи сифатида эълон қилинди 0 11:52Дана Уайт Оқ уй майдонида "UFC тарихидаги энг кўп томоша қилинган ивент" бўлишини ваъда қилди 0 11:29Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади 0 11:07Шаҳрам Ғиёсов: "Ғалаба учун кўп нарсалардан воз кечиш керак бўлади" (ФОТО) 0 10:38Махачев Топурия билан жанг ҳақида: "Оқ уйдаги турнирда бўладими ёки бошқа пайтда — мен тайёрман" 0 10:10Икки нафар Ўзбекистон чемпиони АҚШда машғулот ўтказаётган Муроджон Аҳмадалиев ва Бектемир Мелиқўзиев сафига қўшилди (ФОТО) 0 09:37АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди 0 09:14Ризван Куниев атиги иккита жангдан сўнг UFC рейтингига киритилиб, олтинчи ўринга жойлаштирилди 0 08:35Пара таэквондо: халқаро мусобақалар учун тайёргарлик жараёнлари бошланди 0 08:12Иқболжон Холдаров кейинги жанги, проф боксдаги фаолияти, Ҳавасбек Асадуллаев билан рақобат ҳамда боксда "танка" муҳимлиги ҳақида фикр билдирди (ФОТО) 0 07:30ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди 0 19:24Номаълум шахслар қишки Олимпиада пайтида Исроил бобслей жамоасини талон-тарож қилишди 0 18:57Лайма Владсон W35 Анталия турнирининг илк босқичида рейтингда ўзидан қарийб 500 поғона юқоридаги теннисчини мағлуб этди 0 18:25Том Аспиналл иккинчи марта кўз операциясини ўтказди 0

01 дек 14:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тошкентда Хабиб Нурмагомедов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди (БАТАФСИЛ)

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Хабиб Нурмагомедов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифа орқали матбуот анжумани ОНЛАЙН тарзда олиб борилди. 


Шу тариқа Хабиб Нурмагомедов иштирокидаги матбуот анжумани якунланди. 


Хавьер Мендес: Барчага раҳмат. Ушбу матбуот анжуманини ташкил этилганидан хурсандман. Бу ерда кучли спортчилар бор, сизларда ажойиб таэквондочи, дзюдочи ва боксчилар бор. Сизда потенциал юқори, агар иш тўғри йўлга қўйилса спортчиларингизга тенг келадиганлар топилмайди. Ўтган сафарги ташрифим давомида менга Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилиш таклифи бўлганди. Мен бундан фақат хурсанд бўламан.


-Ўзбек спортчиларидан кимларни кузатасиз?

-Сўнгги Олимпиадада Ўзбекистон яхши натижаларга эришди. Сизларда спортда катта ютуқларга эришаётган спортчиларингиз бор, жумладан Баҳодир Жалолов, Муроджон Аҳмадалиев, Ҳасанбой Дўсматовни мисол қилишим мумкин. Спортчиларингизга яхши шароитлар яратилмоқда. Бу улар учун энг муҳимидир. Навбатдаги мусобақаларда янада муваффақиятли иштирок этишингизни тилайман.


-Ўзбекистонда ММА промоушени очиш ҳақида қандай фикрдасиз?

-Промоушен очиш жуда яхши фикр. Мухлислар тўпланади, реклама бўлади. 


Анжуман давомида шунингдек Хабиб Нурмагомедов спортда натижага эришишда интизом муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. 


- Самбочидан савол:  Самбо ММАга энг яқин спорт турларидан бири ҳисобланади. Бизнинг спортчилар ҳам сизнинг даражага чиқиш учун нима қилишлари лозим бўлади?

- Самбо Россиянинг спорти. ММА ва жанговар самбо бир-бирига энг яқин спорт турлари ҳисобланади. Иккаласида ҳам қаттиқ кураш кечади. Самбо мен учун ММАга ўтиш учун трамполин бўлган. ММА ривожланиш ва таниқлилик бўйича юқорида туради. 


- Сизга қанақа мусиқалар ёки фильмлар ёқади?

-Мен футбол кўришни ёқтираман. Яна кўплаб қизиқишларим бор. 


-Ўзбек ва хорижий мураббийларнинг тажриба алмашиши, қўшма йиғинларнинг қай даражада муҳим деб ҳисоблайсиз?

-Бунинг аҳамияти катта. Бу борада сизларда жуда яхши мураббийлар ишга жалб қилинмоқда. 


-ММА спорти Олимпия оиласига кириши ушбу спортнинг ривожига ҳисса қўшиши мумкин деб ҳисоблайсизми?

-Бу борада иш олиб борилмоқда. Агар Парижда бўлмаса, Лос-Анжелесда бу амалга ошиши мумкин. Кўплаб мамлакатларда ММА федерациялари бор. Биргина масала - бу қонли спорт тури. Олимпиадада эса бундай ҳолатлар оқланмайди. Боксни ҳам ҳаттоки баъзида шундай спорт турлари қаторига киритишади. Яқин вақтларда менда бу борада кўп учрашувлар режа қилинган. Умид қиламанки, 2028 йилга бориб ММАни Олимпиадада кўришимиз мумкин.


- Ўтган йили юртимизда GFC турнири ташкил этилганди. Бундай мусобақани яна Ўзбекистонда ташкил этиш режаси борми?

- Ҳа бизда бундай режа бор. 


Лилия Шакировадан савол: Ўзбек спортчиларининг тайёргарлиги ҳақида, тўғри тайёргарлик ҳақида нима дея оласиз?

Хабиб: Чемпионлик йўлида катта меҳнат талаб этилади. ММАда энг яхши тайёргарлик - бу кўп спарринг ўтказишдир. Бу тайёргарликнинг энг яхши йўлидир. 


Хабиб Нурмагомедов: Барчага Ассалому алайкум. Биринчи навбатда ўзбекистонлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Жангларим давомида мени қўллаб-қувватлаб турдингиз, буни ҳис қилдим. Бунинг учун раҳмат. Мамлакатда спортни ривожлантириш учун барча бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиш керак. Кўриб турибман, халқаро ареналарда ўзбек жангчилари пайдо бўла бошлади. Сизларда бокс ҳам яхшигина ривожланган. Сизлардаги йигитларнинг потенциалини кўриб турибман. 


Равшан Эрматов: Барчага ҳайрли кун. Сизни Ўзбекистонда кўриб турганимиздан хурсандмиз. 


Рустам Шоабдураҳмонов: "Ассалому алайкум бугунги анжуман иштирокчилари. Барчангизни МОҚда кўриб турганимиздан хурсандмиз. Ўз ҳаёт тарзи, аҳлоқи, натижалари билан Хабиб Нурмагомедов нафақат ўз юртида, балки бошқа мамлакатларда ҳам ёшларнинг кумири ҳисобланади. Фурсатдан фойдаланиб, сизга келажакдаги фаолиятингизда омад тилаймиз. Мамлакатимиз - спорт мамлакати. Бизнинг Президентимиз ҳам спортни яхши кўрадилар. Бу ерда спортчиларимиз, мураббийларимиз ҳам ўтиришибди. Уларга ҳам қилаётган меҳнатлари учун миннатдорчилик билдираман. Олдимизда катта вазифа турибди. 


Матбуот анжуманида Хабиб Нурмагомедовдан ташқари унинг мураббийи Хавьер Мендес, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, бош котиб Ойбек Касимов, жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳам иштирок этмоқда.


Спортчи Миллий олимпия қўмитасига етиб келди. Матбуот анжумани бошланишига оз вақт қолди.


Хабиб Тошкентдаги спорт залларининг бирида машғулот ўтказди ва Миллий олимпия қўмитаси биносига келмоқда.


Матбуот анжумани бироздан сўнг бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг