UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0

17 авг 11:04
Янгиликлар

Гимнастика, Таэквондо

Тўйлар муборак! Яна бир спортчилар оиласи юзага келмоқда + ФОТО

Теглар :  Ниёз Пўлатов
Сўнгги пайтларда спортчиларимизнинг ўзаро оила қуришлари анъанага айланиб боряпти.

Уч кун аввал эркин курашчимиз, Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медали совриндори Бекзод Абдураҳмонов ҳамда таэквондо бўйича терма жмоамиз аъзоси Нигора Турсунқулованинг никоҳ оқшоми бўлиб ўтганди. 

Шунингдек, Uzbek Tigers жамоасидаги чиқишлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган, ҳозирда фаолиятини профессионал боксда давом эттириш истагида бўлиб турган Аброр Қодиров тез орада Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси Турсуной Раҳимова билан ҳаёт йўлларини боғлайди. Куни кеча ёшларнинг унаштирув маросими (фотиха тўйи) ҳам ўтказилди.     

Энди навбат таэквондо ва бадиий гимнастика спорт турлари вакилларига етиб келди. Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ниёз Пўлатов бадиий гимнастикачимиз, Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси Сабина Ташкенбаевага уйланяпти. 

1998 йили дунёга келган Пўлатов 2015 йил Хитой Тайпейида ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида бронза, 2018 йил Хошиминда ўтган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида бронза, 2018 йил Индонезиядаги Осиё ўйинларида кумуш, 2019 йил Ухандаги Бутунжаҳон Армия ўйинларида бронза, 2019 йил Неаполда ўтган Универсиадада кумуш медални қўлга киритган.

Сабина Талат қизи Ташкенбаева 2000 йил 27 ноябрь куни Тошкентда туғилган. 6 ёшидан бери ушбу спорт тури билан шуғулланади. Биринчи мураббийи Ирина Жумаева. 2013 йилдан терма жамоа таркибига жалб қилинган.

2017, 2018 ва 2019 йиллар қаторасига қитъамизнинг энг кучли бадиий гимнастикачиси эканини исботлаган. 2017 йил Ислом бирдамлиги, 2018 йил Осиё ўйинларида совриндор бўлган.

2018 йил пойтахтимиз мезбонлик қилган Жаҳон кубогида булавадаги машқда кумуш медални қўлга киритган. 2021 йил Жаҳон кубоги босқичларида тўпланган баллар якуни бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олганди.  

Хуллас, юзага келаётган яна бир спортчилар оиласига бахт тилаймиз! 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
18 авг 08:06:44
Mirzaev Sanjar
yowlarga baxt tilaymiz.
   
17 авг 22:07:06
Bulent
Sabina shunga Tokiyoga bormaganmidi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг