UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Инфантинонинг кечирим сўраши камлик қилади: Футболчилар касаба уюшмаси ФИФА олдига тўртта талаб қўйди 0 14:52БУМ! Роберт Уиттакер Богдан Гусков билан жанг қилиш ниятида! 0 14:19Курашчиларимизни Хитойдаги халқаро турнир ва машғулотлар йиғини кутяпти 0 13:45Конор Макгрегор: "Энди ҳақиқий меҳнат бошланади" 0 13:08Африка футбол конфедерацияси ЖЧ ҳуқуқларини сотиш жанжали фонида ФИФАни қўллаб-қувватлади 0 12:39Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланди 0 12:13Кайл Снайдер ва Аҳмед Тажудинов ўртасида реванш жанги ўтказилади 0 11:47Canadian Open. Камилла Раҳимова дунёнинг учинчи ракеткасига қарши кортга чиқди 0 11:24Родрининг трансфери "Барселона"га тахминан қанчага тушиши маълум 0 10:59Saint Louis Rapid & Blitz 2026. Чемпион Синдаров - Прагг партиясида аниқланди 0 10:28Қирғизистондаги фожеали ҳалокат ортидан Ғалаба чўққисига чиқиш учун алпинистлар рухсатнома олиши талаб этилмоқда 0 09:56Жозеф Паркердан кокаин учун допинг бўйича айбловлар олиб ташланди 0 09:23Гвардиола Родрига қўнғироқ қилиб, уни "Барселона"га ўтишга кўндирди 0 08:49Чарльз Оливейра яқин дўсти Алан Насиментонинг вафотидан кейин илк бор баёнот берди 0 08:03Лайма Владсоннинг Германиядаги саргузаштлари давом этяпти! Ҳамюртимиз бу сафар ўзидан қарийб 400 поғона баланддаги теннисчини мағлуб этди 0

28 май 14:02
Янгиликлар

Бошқалар

Триатлончимиз Андрей Шарипов яна бир мусобақада ғолиб бўлди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида триатлон бўйича «TEMIRADAM » кубогининг учинчи босқчи беллашувлари бўлиб ўтди.

Унда қўшни мамлакат вакиллари, шунингдек, Россиядан ташриф буюрган иштирокчилар баҳс олиб борди. Эътиборлиси, ҳаваскорлар ўртасида ўтказилган мазкур мусобақада ҳамюртимиз Андрей Шарипов яна бир бор ғалаба қозонди.

Чимкентдаги баҳс триатлоннинг классик йўналишларида кечди, яъни спортчилар унда 1500 метрга сузиш, 40 километрга велопойга ва 10 километрга югуриш бўйича ўзаро баҳслашишди. Триатлончимиз мазкур масофаларни босиб ўтиш учун 2 соат, 10 дақиқаю 40 сония вақт сарфлади. Мусобақанинг аёллар ўртасидаги беллашувда мезбонлар вакиласи Айнур Кумаровага тенг келадигани топилмади.

Эслатиб ўтамиз, Шарипов 12 май куни Таразда ўтказилган иккинчи босқичда ҳам марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг