UZ

Сўнгги янгиликлар

06:33ЖЧ-2026. Ўзбекистон гуруҳдаги учинчи ўйинда ҳам ютқазди 0 00:35UFC Baku. Нурсултон Рўзибоев бонус қўлга киритмади, лекин гонораридан ташқари қўшимча яхшигина пулга эга чиқадиган бўлди 0 00:10Нурсултон Рўзибоев ёрқин ғалабага эришган UFC Baku турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 00:05Физиев иштирокидаги UFC Fight Night 280 турнирининг марказий жанги ҳам муддатидан аввал тугади 0 23:45Шара Буллет Бакуда оғир жанг ўтказди 0 23:408 нафар ўзбекистонлик ММА усталари Octagon 88 турнирида жанг қилишди (Барча натижалар бир саҳифада) 0 23:37Одилхон ва Камил Каратэ трилогияси тўлиқ 5 раунд давом этди 0 23:01Марсель билан жанг қилиши кутилган Бобур Абдулазизов тажрибали қозоқ ММАчисини биринчи раунднинг ўзида "тинчитди" 0 22:45Темировга рақобатчи Асу Алмабаев UFC'да навбатдаги ғалабасини нишонлади. У Рамазон мағлуб этган жангчини таслим қилди 0 22:37Нурсултон Рўзибоевнинг UFC'даги ғалабали юриши давом этган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 22:20"Сатурн" Қозоғистонда навбатдаги жангини ўтказди (ВИДЕО) 0 22:02Нурсултонга мағлуб бўлган Бруно Феррейра бу сафар Икрам Алискеровга имкониятни бой берди 0 20:03Нурсултон Рўзибоев россиялик Андрей Пуляевни "ухлатиб қўйди" 0 17:31Анвар Анваровдан навбатдаги рекорд 0 16:55Жервонта Дэвис "таътилдаги чемпион" деб эълон қилинди, WBA камари учун кимлар жанг қилиши маълум 0

20 июн 10:59
Янгиликлар

Теннис

Тунислик теннисчи Берлинни забт этди

Теглар :  Онс Жабер WTA 500
Германиянинг Берлин шаҳри мезбонлик қилган WTA 500 турнири тунислик теннисчининг ғалабаси билан якунланди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг тўртинчи рақамли теннис маликаси бўлиб турган Онс Жабер WTA рейтингининг 17-поғонасидан жой олган швейцариялик Белинда Бенчичга қарши кортга чиқди. Биринчи сет 6/3 ҳисобида Онс фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи сетнинг учинчи геймидан сўнг Белинда баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Бу пайтда ҳисоб 2/1, Жабер фойдасига бўлиб турганди.

Шу тариқа, 54 дақиқа давом этган ва якунига етмай қолган финал учрашувида 27 ёшли Онс Жабер бош совринни қўлга киритди. У 6 та эйс, 3 та брейкни амалга ошириб, умуман қўшхатога йўл қўймади. 25 ёшли Белинда эса ўз ҳисобига 1 тадан эйс ва брейк ҳамда учта қўшхато ёзиб қўйди. 

Бугун эълон қилинган янги рейтингда Онс Жабер учинчи ўринга кўтарилиб олди. Бу унинг фаолиятидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Жабер фаолиятидаги учинчи совринини қўлга киритди. Берлиндаги муваффақиятли иштирокидан у €93,823 пул мукофоти ва 470 рейтинг очкоси ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг