UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0 18:15Ҳамюртларимиз иккита чемпионлик камари учун жанг қиладиган Тошкентдаги Octagon 91 турниридан ОНЛАЙН 0 18:14Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг сенсацион мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0 17:12"Манчестер Сити" ва АПЛнинг яна икки клуби Баэнани кузатмоқда 0 16:45Мирафзал Ахтамов Нурсултон Рўзибоевнинг Майкл Пейжга қарши жангига тахмин билдирди 0 16:02Энди Руис икки йиллик танаффусдан кейинги илк жангда мағлуб бўлди 0 15:30Жавоҳир Умматалиев яна Дюбуа билан бир кардда жанг қилади. Сана ва манзил аниқ 0 14:54EЧЛнинг асосий даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Амалдаги чемпион ТОП-3 да эмас! 0 14:27"Буни қилманг!". Соболенко Раҳимова билан баҳсдан кейин мухлисларни наша чекишни тўхтатишга чақирди 0 14:10Асадхўжа Мўйдинхўжаев навбатдаги жангини ҳам Британияда ўтказади. Жанг санаси маълум (ПОСТЕР) 0 13:35Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади 0 13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0

27 сен 15:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Турдош спорт турлари мусобақаси қизғин паллада: Навбат бокс бўйича беллашувларга!

Айни пайтда ўзбек спорти учун олдинда турган энг муҳим ва масъулиятли мусобақа 2020 йили Токио шаҳри мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинлари ҳисобланади.

Бугунги кунда спорт ривожи йўлида янги ғоялар, лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Спортчиларимизнинг нуфузли мусобақаларга муносиб тайёрланиши, турнирлар ташкил қилиш ва албатта селекцияга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Миллий олимпия қўмитаси спортни оммалаштириш, аҳолининг турли қатламлари орасида янги иқтидорларни кашф этиш, улар ичидан терма жамоа учун муносиб номзодларни етиштириб бериш йўлида кенг кўламдаги ишларни амалга оширмоқда.

Чемпионни тарбиялаш – осон бўлмаган вазифалардан бири ҳисобланади. Аввалига уни пайқай олиш лозим. Кейин эса уни муносиб тайёрлаш, мунтазам равишда бирга ишлаш керак бўлади. Нафақат жисмоний, балки руҳий тайёргарлик бўйича ҳам алоҳида меҳнат талаб қилинади.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Миллий олимпия қўмитаси бу йўлда янги мусобақага асос солган. Турдош спорт турлари турнирида таэквондо WTF, бокс, каратэ WKF ҳамда дзюдо бўйича беллашувлар ташкил қилинмоқда. Шу кунгача таэквондо WTF бўйича саралаш турнири ниҳоясига етди. Унда ушбу спорт турининг ноолимпия йўналишларида фаолият олиб бораётган спортчилар иштирок этишди. Мусобақада ўзини кўрсатган ёшлар олимпия йўналиши ҳисобланган WTFга йўналтирилади ва шу орқали улар Олимпия ўйинларида иштирок этиб, нуфузли мусобақада юртимиз байроғини юксакларга кўтариш имкониятига эга бўладилар. Асосий мақсад ҳам аслида шу.

Режа бўйича олдинда бокс, каратэ WKF ҳамда дзюдо бўйича мусобақалар бизни кутиб турибди. Эртага, 28 сентябрь куни бокс бўйича беллашувлар старт олади. Баҳслар қизғин ўтиши кутилмоқда. Кикбоксинг, ҳаваскор ва профессионал муайтай, қўл жанги, ушу-санда каби спорт турлари билан шуғулланаётган ёшлар бу сафар ўзларини боксда синаб кўришади. Пойтахтимиздаги «Универсал» спорт саройида ўтказиладиган мусобақаларда янги номлар кашф этилиши кутилмоқда. Мураббийлар томонидан саралаб олинган спортчилар эса кейинчалик бокс билан шуғулланадилар. Шу ўринда яна бир маротаба Ҳасанбой Дўсматовни мисол қилиб келтириб ўтмасак бўлмайди. Рио Олимпиадаси чемпиони ҳам ўз вақтида кикбоксинг билан шуғулланган. Тўғри олиб борилган селекция сиёсати ўлароқ, Ўзбекистон Олимпия ўйинлари чемпионига эга бўлди.

Бокс:

Қайси спорт турларидан спортчилар иштирок этиши режалаштирилмоқда: Кикбоксинг, ҳаваскор ва профессионал муайтай, қўл жанги, ушу-санда.

Мусобақанинг бошланиш куни: 28 сентябрь


Каратэ WKF:

Қайси спорт турларидан спортчилар иштирок этиши режалаштирилмоқда: Миллий каратэ, анъанавий каратэ, шотакан, фудокан.

Мусобақанинг бошланиш куни: 3 октябрь


Дзюдо:

Қайси спорт турларидан спортчилар иштирок этиши режалаштирилмоқда: Миллий кураш, белбоғли кураш, жиу-житсу, самбо.

Мусобақанинг бошланиш куни: 6 октябрь.


Турнирда биринчи ўринни қўлга киритган спортчилар Миллий олимпия қўмитаси томонидан 5 миллион сўм миқдоридаги мукофот пули билан тақдирланадилар. Иккинчи ўрин эгалари 1 миллион, учинчи ўрин соҳиблари эса 500 минг сўм миқдоридаги мукофот пуллари билан тақдирланадилар.

Кескин ва муросасиз баҳслар гувоҳига айланиш учун Таэквондо WTF ассоциациясига қарашли «Универсал» спорт саройига ташриф буюринг. Кириш бепул.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг