UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"У ярим оғир вазнда жанг қилиши керак". Хавьер Мендес — Махачевнинг эҳтимолий рақиби ҳақида 0 15:46Турки Ал аш-Шейх Иноуэ - Родригес жангини ташкил қилиш билан шуғулланмоқда 0 15:09Жон Жонс Ислам Махачевни барча даврларнинг энг буюк жангчиси деб тан олишдан бош тортди 0 14:38"Барселона" "Фенербахче" дарвозабонини ижарага олмоқчи 0 14:13Порье Хабиб ва Махачев жанг қилган тақдирда уларнинг қай бири ғолиб бўлишини тахмин қилди 0 13:46Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлиги муҳокама қилинди 0 13:21Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олди 0 12:54ЕЧЛ. Раҳмоналиев жамоаси "Хапоэль Бир Шева"га мағлуб бўлди, олдинда жавоб учрашуви бор 0 12:23UFC 332 турнири учун бир қатор юлдузли жанглар эълон қилинди 0 11:55Юнон-рум курашчиларимиз Жаҳон чемпионатида Топ-3`дан жой олишди 0 11:29Жавоҳир Синдаров тўртта босқичли Grand Chess Tour турниридаги иштирокидан қанча мукофот пули ишлаб олди? 0 10:58Сегреев гол урган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди, Ўрунов айнан унинг ўрнига майдонга тушди 0 10:32Генри Сехудо боксдаги дебютини машҳур блогерга қарши ўтказади + ПОСТЕР 0 10:05Ёш шорт-трекчимиз Осиё очиқ кубогида кумуш медалга сазовор бўлди 0 09:26Grand Chess Tour: Жавоҳир Синдаров cовриндорлар сафида 0

20 авг 15:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Турки Ал аш-Шейх Иноуэ - Родригес жангини ташкил қилиш билан шуғулланмоқда

Биринчи ярим енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ва америкалик Жесси Родригес ўртасидаги жанг учун Японияда икки стадион брон қилинган.

АҚШнинг енгил вазн бўйича жаҳон чемпиони Жесси Родригес The Ring P4P рейтингида тўртинчи, Иноуэ эса биринчи ўринни эгаллаб турибди. 26 ёшли Родригес бу жанг учун вазнни оширишга тайёр.

Дастлаб Иноуэ жамоаси бу жангни Нагоядаги 17 минг томошабин сиғадиган IG Arena стадионида ўтказишни режалаштирган эди, аммо кейин Турки Ал аш-Шейх жангни ташкил қилишга қизиқиш билдирган.

У Японияда Riyadh Season бренди остида катта турнир ўтказмоқчи, шу боис февраль ойида Иноуэ ва Родригес жанги учун Фукуокадаги 40 минг томошабин сиғадиган Mizuho PayPay Dome стадиони брон қилинган. 1993 йилда ушбу стадионда рестлинг шоусига 55 минг томошабин тўпланган.

Март ойида эса 57 минг томошабин сиғадиган Tokyo Dome стадиони брон қилинган, бу ерда Иноуэ аввалги жангини Дзюнто Накатанига қарши ўтказган.

Шунингдек, Riyadh Season иштирокчиларнинг мукофот пулларини оширишга тайёр. Улар Родригесга Япониядаги жанг учун бир миллиард йендан (6,2 миллион доллардан) ортиқ таклиф қилмоқда, Иноуэга эса тахминан беш баравар кўпроқ.

Айтилишича, Родригес жамоаси ҳали таклифга жавоб бермаган, чунки у йил охирида WBO енгил вазн чемпиони Кристиан Мединага қарши бирлаштирувчи жанг ўтказишни режалаштирмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг