UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Хабиб Дана Уайтнинг 102 кг вазнга эга экани ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди 0 20:56Рамазон Темиров: "Дуо қилиб туринглар!" + ФОТО 0 20:24"Вазни 102 кг". Дана Уайт Хабибнинг UFC`га қайтиши эҳтимоли ҳақида 0 19:53Ҳакамликдаги инқироз ва ечим: бизга “тийиб туриш” механизми керак! 0 19:27Махачев — Йен Гэрри жанги статистикаси: зарбалар ва аниқлик фоизи, Мачадо 11 та кўпроқ зарба йўллабди 0 18:54Махачев Гэрри билан жангнинг бешинчи раунди олдидан Хабиб унга нима деганини ошкор қилди 0 18:26Бу қизиқ! Дана Уайт бугун Ислам Махачевнинг мағлубиятини кутган экан 0 18:00Судзукининг ПСЖга трансфери барбод бўлиши сабаби маълум 0 17:28Махачев навбатдаги чемпионлик ҳимояси учун рақиб ва муддатни маълум қилди 0 16:49ММА ҳамжамиятининг Ислам Махачев - Йен Гэрри жангига муносабати 0 16:22Магнус Карлсен чемпион бўлган EWC 2026 турнирида Нодирбек нечанчи ўринни эгаллади ва қанча мукофот пулини қўлга киритди? 0 15:55"Ал Ҳилол" навбатдаги ТОП трансфер бўйича келишувга эришди 0 15:21UFC 330 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Ислам рўйхатда борми? 0 14:52Ислам Махачев битта кўрсаткич бўйича Хабиб Нурмагомедовга етиб олди 0 14:15Тахмина Икромова халқа, қизларимиз эса гуруҳ машқининг финалида иштирок этади 0

02 июл 15:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

"У жанг қилиши шарт эмас. Конорда барчаси бор". Жонс Макгрегорнинг қайтиши ҳақида гапирди

UFC’нинг собиқ чемпиони Жон Жонс Конор Макгрегорнинг октагонга қайтиш қарори ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Конор жанг қилиши шарт эмас. Унинг аллақачон ҳамма нарсаси бор. Мен унинг қайтиш қарорини жуда ҳурмат қиламан. Бу унинг қалбан ҳали ҳам жангчи эканини кўрсатади.

Мен ҳам муайян даражага эришдим ва фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Аммо Конор қайтмоқда. Бу эса унинг ушбу спортни нақадар қаттиқ севишини ва барча муваффақиятларига қарамай, ҳали ҳам ҳақиқий жангчи бўлиб қолаётганини яна бир бор тасдиқлайди.

Мен унга мухлислик қиламан, у билан фахрланаман ва уни ажойиб инсон деб ҳисоблайман.

Унинг спортимизда қандай бизнесменга айлангани жангчиларга муҳим намуна бўлди. У бизга фақат спортчи бўлиб қолмаслигимиз мумкинлигини кўрсатди. Биз ўз номимизни янада каттароқ нарсага айлантира оламиз.

Мен унинг катта мухлисиман ва, эҳтимол, умримнинг охиригача шундай бўлиб қоламан. Унинг ҳаётида ҳам мендагидек қийинчиликлар, кўтарилишлар ва пасайишлар бўлган. Аммо у ҳар сафар яна оёққа тура олган. Бу эса жуда кўп одамлар учун ажойиб намунадир", — деди Жонс Red Corner MMA нашрига берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг