19 авг 14:18
Янгиликлар
"У машғулотлар залига шортик ва полода келганди". Кормье Хабиб билан танишув ҳақида гапириб берди
Ушбу роликда Кормье Хабиб билан танишув жараёни ҳақида гапирган.
"Хабиб билан 2012 йилда танишганман. Бизга Нью-Жерсидан курашчилар билан бирга шуғулланиш учун кимдир келаётгани ҳақида айтишган. Уни кутиб олишни хеч ким истамаган. Якунда унинг олдига Шон Банч борган ва уни "Макдональдс"га олиб кириб овқатлантирган, отелга олиб бориб қўйган.
Кейин эса Хабиб спорт залига шортик ва полода кириб келган. У доимо полода шуғулланарди. У бурчакка туриб оларди. Инглизчани билмасада, залда нималар бўлаётганини яхшигина тушуниб турарди.
У барчамизга ёқиб қолди. Эсимда, у залда Брюс Баффернинг UFCдаги дебютида ўзини доғистонлик бургут дея таништириб чиққан видеосини қўйганди. У бундан ғурурланишини, промоушенда эканлигидан фахрланишини кўрсатмоқчи эди.
2012 йилда у поло ва эски спорт кийимида эди. Биз эса буни эслаб куламиз, чунки у ҳозирга келиб барча нарсани сотиб олишга қурби етади. Биз эса чегирмалар бўлаётган дўкондан нарсалар сотиб олаётган Хабибни ҳам эслаймиз", - деди Кормье.
Фикрлар