UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0

02 фев 07:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

У учун 2026 йил якунлангани айтилган Шавкат Раҳмонов хабарга изоҳ берди

Мағлубият нималигини билмай келаётган қозоғистонлик ярим ўрта вазн тоифасидаги UFC жангчисининг тиззасидаги жароҳат сабаб 2026 йилни ўтказиб юбориши айтилганди.

"Жангчининг йўли ҳеч қачон осон бўлмайди. Ҳаёт бизга дош беролмайдиган синовларни бермайди. Ҳар бир орзунинг ўз баҳоси бор ва баъзида бу нарх соғлиқ бўлади. Бугун тўғрисини айтишим керак: давом этаётган сурункали жароҳатлар туфайли яна бир операцияни бошдан кечиришга тўғри келди ва тўлиқ тикланишим учун маълум вақт керак бўлади. Натижада, менинг октагонга қайтишим кечикмоқда.

Бунга кўникиш осон эмас, лекин мен ҳар бир тўсиқ каттароқ режанинг бир қисми эканлигига чин дилдан ишонаман. Мен ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ, ақллироқ ва очроқ бўлиб қайтаман. Мақсадим ҳамон яшаяпти. UFC камари кун келиб Қозоғистонда бўлиши керак. Нима бўлишидан қатъи назар, мен билан қолган барчага раҳмат. Бу йўлнинг охири эмас - бу унинг муҳим боби", - деб ёзди "Номад" ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Шавкат Раҳмонов деярли 14 ойдан бери жанг ўтказмаяпти. У куни кеча Олма-Ота шаҳрида ўтказилган Naiza FC 80 турнирига қўлтиқтаёқда келган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг