06 ноя 07:42
Янгиликлар
UFC 268 тарози маросими. Чемпион Усман даъвогардан енгилроқ чиқди ФОТОГАЛЕРЕЯ
Оқшом иштирокчилари анъанага кўра тарозидан ўтиш маросимида ҳозир бўлишди. Марказий жанг яримўрта вазн чемпиони Камару Усман ҳамда даъвогар Колби Ковингтон ўртасида ўтказилади. Расмий тарози маросимида Ковингтон Усмандан 4 фунтга оғирроқ экани маълум бўлди.
Яна бир чемпионлик жанг аёллар ўртасида амалдаги чемпион Роуз Намаюнас ҳамда ушбу камарнинг собиқ соҳибаси хитойлик Чжан Вейли ўртасида кечади. Тарозида ҳар икки жангчи бир хил вазн қайд этишди - 115 фунт.
Асосий карднинг яна бир қизиқарли жанги Майкл Чендлер ва Жастин Гэтжи ўртасида ўтказилади. Вазн чемпиони Чарльз Оливейранинг камарига даъвогарлар жанги мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Чендлер 155,2, Гэтжи эса 155,6 фунт тош босди.
UFC 268. Тарози натижалари
Асосий кард:
Камару Усман (169 фунт) – Колби Ковингтон (169,4)
Роуз Намаюнас (115) — Чжан Вейли (115)
Фрэнки Эдгар (135,6) – Марлон Вера (135)
Шейн Бургос (145,6) — Билли Карантильо (145,4)
Майкл Чендлер (155,2) – Жастин Гэтжи (155,6).
Прелуим кард:
Алекс Перейра (185,8) — Андреас Михайлидис (185)
Эл Яквинта (155,8) — Бобби Грин (155,2)
Филипп Хоуз (185,4) — Крис Кёртис (186)
Эдмен Шахбазян (185,4) — Нассурдин Имавов (184,6)
Иэн Гарри (169,6) — Жордан Уилльямс (170,6)
Биринчи прелиум кард
Жан Вилланте (260,6) — Крис Барнетт (263,8)
Дастин Жейкоби (203,4) — Жон Аллан (205,0)
Мелсик Багдасарян (145,4) — Бруно Соуза (148,4)
Карлос Вергара — Оде Осборн (125,2).
Фикрлар