UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

05 дек 13:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 296 турнирининг битта жанги жароҳат сабаб бекор бўлиш арафасида

Теглар :  Гика ЧикадзеUFC
16 декабрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида UFC`нинг навбатдаги рақамланган турнири бўлиб ўтади.

UFC 296 турнирининг асосий кардидан ўрин олган битта жанг бекор бўлиш арафасида турибди. Бунга Гига Чикадзенинг жароҳати сабаб бўлмоқда. Ярим енгил вазн тоифаси рейтингида 8-ўринни эгаллаб турган грузиялик аралаш яккакураш устаси ўзидан икки поғона юқорида бораётган Жош Эмметтга қарши октагонга чиқиши лозим эди. 

"Афсуски, сон қисмимнинг мушакларини чўзиб олдим. Тез орада қайтаман!", - дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган Гика.

Ҳозирча Эмметт турнир кардида қоладими, унга қисқа муддатда жанг бериладими, буниси ноаниқ. Лекин америкаликнинг ўзи бир неча рақибларни айтиб, улар билан жанг қилиш истагини билдирган. Аммо рақиблар қисқа муддатда бу "вызов"ни қабул қиладими? Ҳамма гап шунда. 

Маълумот учун, Чикадзе шу йилнинг августида Алекс Касересни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. Унгача 35 ёшли аралаш яккакураш устаси UFC промоушенидаги ҳозирча ягона мағлубиятини қабул қилиб олганди. Ўшанда у Келвин Каттарга очколар ҳисобига кўра ютқазиб, ўзининг 7 та ғалабали сериясига чек қўйганди. 

Америкалик 38 ёшли Жош Эмметт эса сўнгги иккита жангида мағлубият аламини тотиб кўрган. Аввалига вақтинчалик камар учун кечган жангда Яир Родригесга, кейин эса Илия  Топурияга имкониятни бой бериб қўйган эди. Ундан аввал эса у кетма-кет 5 та жангда зафар қучганди. 

Эслатиб ўтамиз, UFC 296 турнирининг асосий жанги ярим ўрта вазн тоифаси чемпионлик камари учун Леон Эдвардс ҳамда Колби Ковингтон ўртасида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг