16 фев 11:36
Янгиликлар
UFC 298 турнири яна битта жангини йўқотди
Прелим карддан ўрин олган битта жанг бекор қилинди. Америкалик ўрта вазн тоифаси вакили Эй Жей Добсон рақамланган турнир кардини тарк этди. Бунга унинг рақиби Трешин Горнинг жароҳат олгани сабаб бўлди. Матчмейкерлар жангчи излашдан кўра, баҳсни бекор қилишни лозим топишди.
Таъкидлаш жоиз, бу UFC 298 турнирининг бекор бўлган биринчи жанги эмас. Аввалроқ Аманда Лемос ва Татьяна Суарес ўртасидаги жанг ҳам бекор қилиниб, UFC Fight Night 239 турнири кардига кўчирилган эди.
Эслатиб ўтамиз, UFC 298 турнири 18 февраль тонгида Анахайм шаҳрида бўлиб ўтади. Оқшомнинг асосий жанги ярименгил вазн чемпиони Александр Волкановски ҳамда дивизион рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган даъвогар Илия Топурия ўртасида ўтказилади.
Фикрлар